Кириш Регистрация

"Локомотив" кейинги босқичга йўл олди!

Баҳо:
+ | -

ОЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Локомотив" БААнинг "Ан-Наср"ни қабул қилди ва дурангга эришиб кейинги босқичга йўл олди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан темирйўлчилар ниятлари жиддий эканини кўрсатиб фаол ҳаракатлар қилишди. Мустафоев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасида очилаётган Абдухолиқовга узатма берди. Темурхўжа бирга бир вазиятга чиқиши мумкин бўлган вазиятда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Тўпни рақиблар ҳимоячиси Шамбиҳ эгаллаб олди.
Яна бир вазиятда Салим Мустафоев Жепаровдан узатма қабул қилиб олди, аммо уни ўзидан узоқлаштириб юборди. Сўнг Икром Алибоев узоқ масофадан дарвозани нишонга олиб кўрди, аммо тўп юқорилаб кетди.

Бўлим ўрталарида учрашув темпи бироз пасайгандек бўлди. Ҳар икки томон ҳимояда хатога йўл қўйишдан чўчиб майдон марказида тўпни назорат қилишди. Абдуҳолиқов ва Мирзаевлар ўнг қанотдан Жепаровнинг узатмасига улгуришганда ҳисоб очилиши ҳам мумкин эди.Биринчи бўлим яна Шоаҳмедовнинг хаффли зарбаси билан сда қолди.

Иккинчи бўлимда томонлар ҳар қанча уринишмасин дарвозани нишонга ола билмадилар. Гуруҳнинг яна бир учрашувида "Ал-Иттиҳод" "Сепаҳон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди, аммо бугунги ўйиндаги дуранг ҳар икки жамоани кейинги босқичга олиб чиқди.

ОЧЛ, "А" ГУРУҲИ, 6-ТУР
"ЛОКОМОТИВ" - "АН-НАСР" 0:0
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе (С), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 33.Олег Зотеев
Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Садриддин Абдуллаев, 10.Марат Бикмаев, 21.Дониёр Усмонов, 37.Шерзод Файзиев, 70.Иван Нагаев, 77.Жасур Ҳасанов
"Ан-Наср": 12.Аҳмад Шамбиҳ, 4.Холид Жалол, 6.Маҳмуд Хамис, 7.Нилмар, 8.Жирес Кембо Экоко, 10.Луис Хименес (С), 11.Хонатан Питройпа, 16.Амир Муборак, 18.Аҳмад Ал-Яссий, 20.Масуд Сулаймон, 23.Эсам бин Салмин
Захира: 40.Абдулла Моҳд, 3.Салим ар-Режайбий, 5.Ториқ Аҳмад, 17.Жассим Ёқуб, 22.Аҳмад Хамис, 52.Ҳуссайн Аббос, 70.Рашид Муҳаммад
Бош ҳакам: Абдулраҳмон Ал-Жассим (Қатар)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:53, 04.05.2016.
Ўқилди: 4117 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.