Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Сардор Мирзаев: ОЧЛда имкон қадар узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-тур учрашувлари доирасида БААнинг “Ал Наср” клубига қарши баҳс юритди.

Мазкур ўйин якунлангач, ҳар икки жамоа футболчилари ОАВ вакиллари учун ажратилган микст-ҳудудда матч борасидаги фикрларини билдириб ўтишди. Хусусан, “темирйўлчилар” етакчиларидан бири Сардор Мирзаев қуйидагиларни таъкидлади:

Учрашув биз учун ҳам, рақиб учун ҳам осон ўтмади. Ўйин бироз томошабоп кўриниш олмаганини сабаби – ҳар икки жамоа ҳам гол ўтказиб юборишни истамади. Натижада эса ҳимояга асосланган ўйин услуби танланди. Аммо якунда қайд этилган натижа – қониқарли бўлди, деб ўйлайман. Сабаби биз орзиқиб кутилган натижага эриша олдик – гуруҳдан чиқиш вазифасини уддаладик. Менимча, бундан жамоамиз ишқибозлари жуда ҳам хурсанд.

Sardor Mirzaev.JPG 

Энди олдинда бизни дастлаб “Обод”, сўнгра “Пахтакор”га қарши жуда масъулиятли ўйинлар кутмоқда. Ҳозир бор эътиборимизни шу икки ўйинга қаратамиз. Кейин эса ОЧЛ 1/16 финали ҳақида бош қотирамиз.

Шуни таъкидлай оламанки, Осиё Чемпионлар Лигасида имкон қадар узоқроққа боришга ва мамлакатимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз. Чунки Ўзбекистонга кейинги мавсумлар учун бериладиган квоталар сони биз қайд этадиган натижага ҳам боғлиқ эканини, жуда яхши англаб турибмиз. Умид қиламанки, “Локомотив” Осиё майдонларида бундан кейин ҳам муносиб ўйин кўрсата олади, - дейди маҳоратли ярим ҳимоячи SPORTS.uz интернет-портали мухбирига. 

  Sardor Mirzayev - LOKO.jpg    Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” 1/16 финал доирасида “Ал Ҳилол”га қарши баҳс олиб боради.
Манба: sports.uz
Киритилди: 16:45, 05.05.2016.
Ўқилди: 3485 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [5266]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3520]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3101]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2807]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1774]

Килиан Мбаппе жамоадошлари ҳақида Флорентино Пересга маълумот етказган [1766]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1706]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1696]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1647]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1637]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик