Кириш Регистрация

Ўзбекистон U16 терма жамоаси БАА ўсмирларини мағлуб этди (тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси айни вақтда Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Шу йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекиcтон ўсмирлар терма жамоаси йиғин доирасидаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

БАА U16 терма жамоасига қарши ўйин тақдирини Абдулҳай Исмоилов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида Темур Олимхўжаев шогирдлари ўнг қанотдан ҳужум уюштириб, тўпни жарима майдони томон етказиб беришди, аниқ узатмани, Абдулҳай Исмоилов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Ўртоқлик учрашуви.

05.05.2016, Дубай, БАА.

Ўзбекистон U-16 – БАА U16 1:0

Гол: Абдулҳай Исмоилов

Ўзбекистон: Жўраев, Абдуллаев, Холдоров, Каримов, Камолов, Урунов, Азизхўжаев, Соатов, Азимов, Йўлдошев, Абдуманнопов.

Захира: Неъматов, Хайруллаев, Исмоилов, Абдусатторов, Парпиев, Турғунбоев, Абдураҳмонов, Намозов, Сафутдинов, Куйлибоев.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:54, 06.05.2016.
Ўқилди: 4931 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик