Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо - Олимпик

"МЮ" Ван Гал билан шартномасини бекор қиладиган бўлса унга 5 млн фунт тўлайди

Баҳо:
+ | -

The Times хабарига кўра, Луи ван Галнинг "Манчестер Юнайтед" билан тузган шартномаси муддатидан аввал тугатиладиган бўлса, манчестерликлар раҳбарияти мураббийга 5 миллион фунт тўлашларига тўғри келади.

Ван Галнинг "МЮ"даги кафолатланган йиллик маоши 3,3 миллион фунт, яна қўшимча тарзда содиқлик учун 2 миллион фунт, имидж ҳуқуқи учун 1,6 миллион фунт қилиб белгиланган. Чемпионлар лигаси саралашидан ўтиши учун яна 1,1 милион фунт бонус олади.

Шунингдек, Ван Гал ЕЧЛдаги ҳар бир ғалаба ва АПЛдаги чемпионлик 1,5 миллион фунтдан, 2-ўрин учун 750 000 фунт, Европа лигаси учун 400 000 фунт, Англия Кубоги, Англия лигаси кубогида ғолиблик учун 200 000 фунт миқдорларида мукофотлар белгиланган.

Агар шартнома муддатидан олдин бекор қилинадиган бўлса ва мутахассис иш топа олмас, Ван Гал 2017 йилнинг июнигача маошининг 75 фоизини, содиқлик учун ва имидж ҳуқуқи учун бонусларни олади, бу 5 миллион фунт дегани.

Манба: sports.ru
Киритилди: 15:42, 06.05.2016.
Ўқилди: 3181 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.