Кириш Регистрация

«Қизилқум» мухлислари Қаршига боради

Баҳо:
+ | -

Олий лига саккизинчи тур доирасида «Қизилқум» футболчилари «Насаф» жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур ўйин 8 май куни соат 17.45 да Қаршидаги  «Марказий» стадионда бошланади.

Охирги турда навоийликлар кутилмаганда ўз майдонида «Бухоро» вакилларига имкониятни бой беришганди. Шунга қарамай, мухлисларнинг «Қизилқум» футболчиларидан умидлари жуда катта.

Ўз майдонида ҳар бир учрашувда севимли жамоаси жонига оро кираётган «Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби аъзолари Қаршида ҳам кончиларни қўллаб-қувватлашга шай. 

— Севимли жамоамиз аъзоларининг хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин чиройли футбол намойиш этишига ишонамиз, — дейди «Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби етакчиларидан бири Жамшид Бекмуродов. — Ҳамшаҳарларимиз Қаршига фақат ижобий натижа учун йўл олишига ишонамиз. Шу боис, уларга меҳмонда стадионнинг ўзидан туриб  далда бўлишга ҳаракат қиламиз. Қолаверса, рақиб жамоа «Насаф» футбол клуби мухлислари билан ҳам дўстона алоқаларимиз йўлга қўйилган. Футбол нафақат спорт, балки у ўз атрофига ҳамфикр ва якдил инсонларни бирлаштирувчи восита эканлиги билан ҳам жуда аҳамиятлидир.

Мурожаат учун телефон: +998913333773. Мухлислар клуби етакчиси — Шаҳриддин Ишназаров.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 10:50, 07.05.2016.
Ўқилди: 4189 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик