Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

"Пахтакор" ўз майдонида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Олий лига 8-тури доирасида ўтган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви ниҳоясига етди. Учрашувда майдон эгалари йирик - 3:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Урашувнинг ўнинчи дақиқасигача кескин вазиятлар юзага келмади. Меҳмонлар фаол ҳаракатлари билан майдон эгаларини хавотирга солдилар. 35-дақиқада Жалолиддин Машарипов тепган Ғуломхўжаевнинг қўлига тегди ва ҳакам пенальти белгилади. Тошкентликлар тўпурари Игорь Сергеев пенальтини аниқ бажариб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

59-дақиқада жарима майдонига ошириб берилган тўпни Игорь Голбан кутилмаганда ўз дарвозасига киритиб юборди - 2:0. Орадан уч дақиқа ўтиб Игорь Сергеев "дубль"ни нишлонлади. Жавоҳир Соҳибов тепган тўп рикошетдан кейин тўсинга тегиб қайтди ва Игорь қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллади - 3:0.

Шу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади ва зтган йилги мамлакат чемпиони ўз уйида "Навбаҳор" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Олий лига, 8-тур

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 3:0
Голлар: Игорь Сергеев (36-пенальти, 41), Игорь Голбан (59-автогол)
"Пахтакор": 1. Никита Рибкин, 4. Аднан Ораховац, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азим Аҳмедов, 9. Жалолиддин Машарипов, 11. Игорь Сергеев, 14. Жамшид Болтабоев, 15. Жавоҳир Соҳибов, 24. Даврон Ҳошимов, 29. Владимир Козак, 48. Темур Толипов.
Захира: 30. Ботирали Эргашев, 2. Иброҳим Абдуллаев, 6. Аббос Отахонов, 17. Акобир Тўраев, 18. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 35.Ойбек Қиличев
"Навбаҳор": 23. Алибек Туробов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Ҳайрулло Каримов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов, 16. Шохжаҳон Аббосов, 17. Владислав Павленко, 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов, 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов.
Захира: 25. Акмал Ортиқов, 2. Ҳасан Асқаров, 8. Санжар Асқаралиев, 10. Алишер Маҳмудов, 11. Мўйдин Мамазулумов, 48. Азиз Турғунбоев, 70. Алибобо Раҳматуллаев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:01, 07.05.2016.
Ўқилди: 3205 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.