Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Ҳамза Каримов: «Насаф»дан норози бўлиб кетмаганман»

Баҳо:
+ | -

Қаршининг “Насаф” жамоасида фаолият юритиб, жамоа ютуқларига муносиб ҳисса қўшган, тажрибали ҳимоячи Ҳамза Каримовни воҳалик футбол ишқибозлари яхши билишади. Ҳамза Каримов бу йилги мавсумдан Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси сафида фаолият олиб бормоқда.

Биз яқинда Ҳамза Каримовнинг жароҳатидан қутулиб, яна сафга қайтиши ҳақида эшитиб, тўғриси хурсанд бўлдик. Ҳар ҳолда Ҳамзанинг воҳамиз клубларидаги фаолияти, воҳалик футбол ишқибозларининг доимо эътирофида бўлган.

Бугун интернет нашрларида эълон қилинган хабарларда шу нарса тушуниладики, гўёки Ҳамза Каримов “Насаф”дан хафа бўлиб, бошқа клубга ўтиб кетган. Гўёки, клуб унга ҳеч қандай ёрдам бермаган.

Аммо бизда бундан бошқачароқ маълумотлар борлиги, аниқроғи Ҳамза Каримов жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга “ўзи ўрнига бошқа ўйинчи қидиришини, энди у жамоага бошқа ёрдам қила олмаслигини”, — айтган. Бизнингча, бу футболчининг ақлли ва тўғри қарори бўлган. Чунки, жамоада ўйинчиларга қўйиладиган талабларни у яхши билган.

Биз шу ҳақда янада аниқлик киритиш учун,  Ҳамза Каримовнинг ўзига мурожаат қилдик.

— Менинг “Насаф”дан кетишимга ҳеч қандай хафачилик ёки норозичилик сабаб бўлмаган. “Насаф”даги фаолиятим, футболчилик фаолиятимдаги энг яхши давр бўлди, - дейди Ҳамза Каримов.

Биз яна шуни аниқ биламизки, “Насаф” клуби ҳеч бир ўйинчини ҳеч қачон оғир аҳволга ташлаб қўйган эмас.  Бизнингча, бундан кейин ҳам шундай бўлади.

Аммо бизни таажубга солган ҳолат шуки, “Насаф” клуби  билан собиқ ўйинчи ўртасида сунъий “келишмовчилик”ни ўйлаб топиш,  кимга наф-у, кимга зарарлигини тушунмадик. Шу нарса аниқки, “туз еб, тузлиққа тупуриш” – ақли расо кишиларга ёддир. Ёки ўзини “меҳрибон” қилиб кўрсатиш, обру олиб келадими?..  

Ренат Эрназаров

Манба: voha.uz
Киритилди: 22:32, 07.05.2016.
Ўқилди: 4346 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2132]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2127]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2037]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1791]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1763]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1687]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1585]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1583]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1542]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1509]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик