Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Биласизми? Зайниддин Тожиев Юлдуз Усмонованинг клипида бош ролни ижро этган

Баҳо:
+ | -

“Барон”, “Сотқин”, “Паноҳ”, “Келгинди келин” каби машҳур фильмлар режиссёри Рустам Саъдиев томонидан 2004 йилда Юлдуз Усмонованинг “Қалб” номли қўшиғи учун суратга олинган клипда бош ролни Зайниддин Тожиев ижро этганидан хабарингиз борми?

Клип сюжети қуйидагича: Клипда З.Тожиев ва унинг рафиқаси ўртасида тушумовчилик юз беради ва Зайниддин юкларини олганча рафиқаси ва фарзандини ташлаб уйдан чиқиб кетади. Айрилиқ онларини Зайниддин тушкунликда, рафиқаси эса чуқур изтиробда ўтказа бошлайди.

Зайниддин ўз аламини машғулотлардан олса, унинг рафиқаси биргаликда тушган суратлари ва турмуш ўртоғи қўлга киритган ютуқларга термулганча ўтмишдаги бахтли онларни ёдга олади. Зайниддин ОЧЛда гол урган вақтида унинг рафиқаси Тожиевнинг спорт формасини қучганча кўзёш тўкар эди.

Клип сўнгида Зайниддиннинг рафиқаси ўз фарзанди билан "Пахтакор" стадионига келади. Зайниддин Тожиев ва унинг рафиқаси бир-бирларига суянган паллаларида клип ўз поёнига етади.

Шунингдек, клипдаги лавҳалар орасида ана шу йилларда "Пахтакор" жамоасининг бош мураббийи Тачмурад Агамурадов, жамоада тўп сурган — Сервер Жепаров, Бахтиёр Ашурматов, Темур Кападзе ва "Пахтакор" стадионининг реконструкция қилинишидан олдинги ҳолатини кўришимиз мумкин.

Клипни TAS-IX'дан томоша қилишингиз мумкин:



Улуғбек Худойберганов (Bek_Uzbekistan)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:27, 08.05.2016.
Ўқилди: 11194 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик