Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор”. Видеопревью

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 9 май куни водийда “Қўқон-1912” клуби меҳмони бўлади.

Ушбу учрашув бу икки жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги учинчи қарама-қаршилиги бўлади. Бунгача ўтказилган иккита баҳсда “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. 2015 йилги чемпионат доирасида Қўқонда кечган баҳсда Достонбек Ҳамдамовнинг ягона голи бунёдкорчиларга ғалаба келтирганди. Тошкентдаги жавоб учрашувида эса “Бунёдкор” йирик – 5:0 ҳисобида зафар қучган. Голларга Виктор Карпенко, Минори Сато, Достонбек Ҳамдамов ва Воҳид Шодиев (2та) муаллифлик қилишган.

ЎзПФЛ 9 май куни бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувига Равшан Эрматов бошчилигидаги элит ҳакамлар гуруҳини тайинлади.

Жамоалар таркибларида ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. “Қўқон-1912”нинг ҳам, “Бунёдкор”нинг ҳам барча футболчилари дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборишмайди.

Эслатиб ўтамиз, 8-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви 9 май куни Қўқондаги “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади.

Қуйидаги ҳавола орқали “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” жамоаларининг бунгача ўтказган ўзаро ўйинларида киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:32, 08.05.2016.
Ўқилди: 2767 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик