Кириш Регистрация

"Лестер"нинг бош мураббийси 5 минг евро мукофот пулини хайрияга топширади

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Лестер" клуби бош мураббийси Клаудио Раньери ўтган мавсумнинг италиялик энг яхши мураббийи деб топилиб, унга 5 минг евро мукофот пули тайинланганди. У бу пулларни Стефано Боргоново номидаги амиотрофик склероз билан курашувчи фондга тақдим қилади. Бу ҳақида Football Italia портали маълум қилди. 

Боргоново - италиялик футболчи, 1989-1990 йиллар Чемпионлар кубоги ҳамда "Милан" таркибида 1989 йилги УЕФА суперкубоги соҳиби. Боргоново 2013 йилнинг июнида 49 ёшида вафот этди. Ҳаётининг сўнгги йилларида у амиотрофик склероздан азоб чеккан ва бутунлай шол бўлган. 

"Мураббий Раньерининг Беарзот мукофотини Стефано Боргоново номидаги хайрия фондига топшириши биз учун кутилмаган ёқимли янгилик бўлди. Биз мураббийнинг отам ва унинг касаллик билан курашганини ёдга олганидан жуда хурсандмиз. Раньери отамиз хаста пайтларида ундан хабар олган ва доимо қўллаб-қувватлаган. Фондимизни қўллаш қарори у учун нафақат майдондаги воқеалар, балки ундан  ташқаридаги ишларнинг ҳам муҳимлигидан далолат беради", - деди Боргоновонинг қизи Алессандра, фонд асосчиларидан бири.

9 Май куни Рим шаҳрида Италия футбол федерацияси (FIGC) томонидан ўтган мавсумнинг энг яхши мураббийсига топшириладиган Энцо Беарзот мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади. Бу йил ушбу нуфузли мукофот "Лестер" жамоаси билан Англия чемпионатида ғалабага эришган Раньерига насиб этди. 

Ушбу мукофот Раньерининг биринчи чемпионлик мукофотидир. Унга қадар 64 ёшли италиялик мутахассис Испания ("Валенсия", "Атлетико"), Италия ("Парма", "Ювентус", "Рома", "Интер", Фиорентина", "Наполи", "Кальяри"), Франция ("Монако"), Англия ("Челси") чемпионатларида фаолият кўрсатган, аммо ҳеч бир жамоада миллий биринчиликни қўлга киритмаган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 08:56, 09.05.2016.
Ўқилди: 4545 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.