Кириш Регистрация

Бобур Зуҳриддинов: «Дастлабки 40 дақиқа давомида «Локомотив» билан тенгма-тенг ўйнадик»

Баҳо:
+ | -

"Обод" - "Локомотив" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлимда 40 дақиқа давомида ўзимиз учун жуда яхши ўйнадик. Бироқ тайм охирида концентрацияни йўқотиб қўйганимиз сабабли "Локомотив" имкониятдан унумли фойдаланиб кетди ва йигитларимиз ёш бўлгани учун ўйин издан чиқиб кетди", - дейди Зуҳриддинов.

"Тўғри, кўплаб футболчиларимизнинг жуссаси кичик. Сиз 8-рақамли футболчимизни айтдингиз. Лекин шахсан мен икки нафар бўйдор футболчи ва Дониёр Ҳасанов бўлса, мен Ҳасановни танлаган бўлардим. Сабаби ўша бўйдор футболчи Дониёр қилаётган ҳажмдаги ишни қила олмас".

"Клуб раҳбарияти биздан натижа талаб қилади. Ҳозир улар ҳам жамоамизнинг келажагига ишонишмоқда. Майдонга тушмаётган футболчилар ҳозирча етарли даражада спорт формасига эга бўлмагани учун захирада қолишмоқда. Яқин вақт ичида улар ҳам майдонга тушишади. "Обод" ҳали "Локомотив" даражасида эмас, буни тан олишимиз керак. Лекин биринчи 40 дақиқада рақиб деярли вазият ташкил қилгани йўқ. Умид қиламанки, кейинги турдан очко жамғаришни бошлаймиз. Ғайрат Умировнинг йўқлиги албатта таъсир қилмоқда. Унинг жароҳатидан қутулишини кутаяпмиз".

Манба: fcobod.uz
Киритилди: 11:06, 09.05.2016.
Ўқилди: 2811 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик