«Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Фернандиньо 37-тур доирасида “Арсенал”га қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги тасуроотлари билан ўртоқлашди ва сўнгги турда бўлиб ўтадиган «Суонси Сити»га қарши учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушишлари ҳақида гапириб ўтди.
«Кейинги ҳафта биз учун жуда қийин бўлади, сабаби, ўша учрашув бизнинг Чемпионлар Лигасида қатнашиш тақдиримизни ҳал қилади. Биз сўнгги учрашувни ютишга мажбурмиз ва атрофимиздаги клублар натижаларини кузатамиз.
“Албатта, “Арсенал”га қарши учрашувдаги натижадан барча ҳафа. Биз ёмон ўйнамадик, лекин, биз учун қимматли бўлган иккита голни йўқ жойдан ўтказиб юбордик. «Суонси»га ғалаба учун борамиз ва ўйлаймизки, турнир жадвали кейинги ҳафтада ижобий томонга ўзгаради», — Фернандиньо сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Сити» матбуот хизмати.