“Реал” клуби собиқ дарвозабони, айни пайтда “Порту” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Икер Касильяс собиқ жамоадоши Альваро Арбелоани “Реал”ни тарк этаётганлиги муносабати билан омад тилади. 37-турда “Валенсия” клубига қарши бўлиб ўтган учрашув Арбелоа учун «Сантьяго Бернабеу»даги «Реал» футболкасидаги сўнгги учрашув бўлди. Мухлислар унинг рақами туширилган улкан баннерни кўтаришиб, Арбелоани муносиб тарзда кузатиб қўйишди.
«Менинг собиқ жамоадошим «Реал» билан хайрлашди. Мен унга клуб учун қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир футболчи «Реал»ни мана шундай тарзда тарк этишгаҳақли. Унга кейинги фаолиятида омадлар тилайман», — деди Касильяс «Фейсбук»да мухлислар билан суҳбатда.
Арбелоа 2004 йилдан 2006 йилгача “Реал” таркибида ҳаракат қилди. Кейин «Депортиво» клуби ўйнади, 2007 йилдан 2009 йилгача «Ливерпуль» таркибида ҳаракат қилиб, кейин яна “Реал” таркибига қайтганди