Кириш Регистрация

"Хотира-79" - "Орол" ўйинида "заявка"да йўқ футболчи огоҳлантирилдими?

Баҳо:
+ | -

Биринчи лиганинг 8-турида "Хотира-79" жамоаси ўа майдонида Нукуснинг "Орол" клубини қабул қилди.

«Хотира-79» (Уйчи) – «Орол» (Нукус) – 6:0. 3505 томошабин.
Ҳакамлар: О. Туйчибаев (Фарғона) – 8,0, Х. Баходыров (Тошкент) – 7,7, Д. Клепиков (Тошкент) – 8,0, М.Маджидов - 8
Инспектор: Э. Арипов (Фарғона).
Голлар: С. Абдуллаев (4), А.Султанов (25, пенальти, 42, 48, 90), М.Хаитов (57).
Огоҳлантиришлар: Ф.Хайзамбеков (34), М.Шилманов (82), Т.Турдыев (ҳаммаси "Орол", 86)..
Четлатиш: М.Собиров («Хотира-79», 66).

ПФЛ расмий сайтининг русча версиясида берилган ўйин қайдномасига кўра ушбу баҳсда Нукусликларнинг уч нафар футболчиси огоҳлантирилган. Бироқ Ф.Хайзамбеков исмли футболчи на "Хотира-79", на "Орол" жамоасининг биринчи лигага топширган қайдномасида бор. Боз устига "Орол"да М.Шилманов йўқ, Ринат Шилманов исмли футболчи бор.

Қизиқ, унда учрашув бош ҳаками кимларни огоҳлантирган? Балки бу арзимас хатодай туюлар, бироқ дисквалификация қилинадиган пайтда карточкалар инобатга олинишини ҳисобга олсак, бу катта хато.

ПФЛ расмий сайти бу хатони тузатади деб умид қиламиз.

Манба: KRuz.uz

Киритилди: 19:59, 09.05.2016.
Ўқилди: 3658 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик