Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш Эрон футбол федерациясининг янги президентидан ўзининг истеъфосига розилик беришини сўради. Кейруш ушбу баёнотни ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган.
Қадрли дўстлар,
Шанба куни бўлиб ўтган сайловдан кейин Эрон футбол федерациясининг янги президенти лавозимини эгаллаган жаноб Тажни табриклайман. Эрон футболи бошқарувида унга омадлар тилайман. Сўнгги бир неча йил давомида Эрон миллий терма жамоаси ва мамлакат футболи муаммоларини ҳал қилишда жаноб Таж билан бирга ишлаганимдан хурсандман.
Энди эса мен жаноб Таждан ўзимнинг истеъфом ҳақидаги сўровимни тезроқ қабул қилишини сўрайман. Бу терма жамоа тақдири борасида янги режалар тузиш муҳим аҳамиятга эга. ФИФА рейтингида Осиёнинг энг яхши жамоаси бўлиб турган Эрон терма жамоасини Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари тайёрлаш, унинг шарафини ҳимоя қилиш йўлида бу муҳим қарор бўлади.
Ҳурмат ва эҳтиром ила,
Карлос Кейруш.
Португалиялик мутахассис Эрон терма жамоаси билан 2018 йилгача шартномага эга, аммо мамлакат футбол федерацияси билан келишмовчилик юзага келгани боис, термада ўз ишини давом эттирмоқчи эмас. 62 ёшли мураббий Эрон спорт раҳбарларини терма жамоани қўллаб-қувватламагани учун танқид қилганди.
Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичида Жанубий Корея, Ўзбекистон, Қатар, Хитой ва Сурия билан бир гуруҳдан ўрин олган.