Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

“Насаф”: Қадрли инсонларимиз эъзозланди

Баҳо:
+ | -

 Иккинчи жаҳон урушида ўзининг навқирон ёшлигини жангоҳларда, уруш оловларида ўтказган боболаримизнинг, у ерларда жонини фидо қилган қаҳрамонларимизнинг хотирасини ҳурмат қилиш – биз авлодларнинг бурчимиздир.

Шунингдек уруш ортида кечани кеча демай, кундузни кундуз демай, оч-наҳор тинмасдан меҳнат қилган боболаримиз ва момоларимизнинг жасорати ва қаҳрамонлиги доимо хотиримизда. Ҳозирги пайтда мустақил Ватанимизда қарилик гаштини сўраётган бундай ҳурматли инсонларни қадрлаш эса, инсонийлик бурчимиздир.

9-май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Насаф” ПФК раҳбарияти ташаббусига кўра, шундай инсонларни йўқлаш, уларга ҳурмат бажо келтириш, қадрлаш анъанага айланиб қолган.

Бугун “Насаф” ПФК вакиллари ва бир гуруҳ футболчилар, Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган ва иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига ташриф буюришиб, уларга чуқур ҳурмат бажо келтириишди.

Шундай қадрли инсонларимиздан бири – Рашид бобо Умидовдир. У киши иккинчи жаҳон урушини Прагада ниҳоялаб, ўз она юртига қайтиб келганлар. Ҳозирги пайтда мустақил юртимизда қарилик гаштини сурмоқдалар. Вакилларимиз у кишига чуқур ҳурмат бажо келтиришди ва совға-саломлар топширишди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:04, 10.05.2016.
Ўқилди: 3642 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3833]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2461]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2447]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2332]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2267]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2076]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2037]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1992]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1975]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1667]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик