Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Мираброр Усмонов: Ўзбекистонлик олимпиячилар медаллар сони бўйича аввалги натижаларни ортда қолдиришади

Баҳо:
+ | -

1news.uz —  Ўзбекистон Миллий Олимпия терма жамоаси жорий йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида  медаллар сони бўйича аввалги натижаларни ортда қолдиради.

Бу ҳақда  “Спорт” телеканалига интервью чоғида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмонов маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳозиргача ўзбекистонлик олимпиячилар 77 та Рио (айни дамда – 79 та – 1news.uz) йўлланмаларини қўлга киритишган.

“Ўзбекистонлик спортчилар XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига жами 100 га яқин йўлланмаларни қўлга киритиши кутилмоқда. Муҳими, бўлажак Олимпия ўйинларида спортчиларимиз медаллар сони бўйича аввалги натижаларимизни ортда қолдиришига етарли асосларимиз бор”, – деди Мираброр Усмонов.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарининг фикрича, 2019 йилга келиб, юртимизда ҳар қандай спорт йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатларини ўтказишга етарли шарт-шароит яратилади.

“Ҳозир ҳам турли спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларини ўтказишга қудратимиз етади, аммо жойларда айни пайтда шундай спорт иншоотлари қурилиши мўлжалланганки, 2019 йилга келиб Ўзбекистон ҳар қандай жаҳон чемпионатларини бемалол ўтказа оладиган бўлади”, – ишонч билдирди сенатор Усмонов.

Шуни таъкидлаш лозимки,  Ўзбекистон спортчилари Олимпия ўйинларида шу кунгача жами 21 та медал (6 та олтин, 5 та кумуш, 10 та бронза)ни қўлга киритишган.

Манба: 1news.uz
Киритилди: 18:03, 10.05.2016.
Ўқилди: 6005 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.