Франциянинг "Ренн" клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле "Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери билан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилди.
"Мен телефонда Раньери билан гаплашдим. Унинг менга қўнғироқ қилганидан ажабландим, аммо унга "Лестер"да ўйнашни истамаслигимни айтдим", - дейди Дембеле.