"Реал"нинг собиқ дарвозабони, ҳозирда "Милан" шарафини ҳимоя қилаётган Диего Лопес мадридлик ишқибозлар унинг ўзига ҳам, шериги Икер Касильясга ҳам ноўрин муносабатда бўлганликларини айтди.
Ўша вақтдаги жамоа устози Карло Анчелотти чемпионат ўйинларида Диего Лопесга ишониб, мамлакат кубоги учрашувларини Икер Касильясга топширган эди. Мураббийнинг бу ишини ёқламаган ва ёқлаган мухлислар бўлган.
"Бу менга ёмон таъсир қилган эди, чунки менга қарши ҳуштакбозликлар ҳам, олқишлар ҳам бўлган эди. Мухлислар аралаш ҳиссиётларда қолган эдилар. Ҳуштакбозлик билан менга ҳам, Икерга ҳам ҳурматсизлик қилишган эди. Аммо менинг виждоним тоза, ҳар доим ўз ўрнимда нима қилиш кераклигини билганман", - дейди Лопес.