Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Руминиялик футболчи Резван Кочиш MLS учрашувида япониялик ҳужумчининг жонини сақлаб қолди (видео)

Баҳо:
+ | -

Россиянинг «Локомотив» ва «Ростов» клублари собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда MLS лигасининг «Чикаго Файр» жамоасида тўп сураётган руминиялик футболчи Резван Кошич «Ванкувер Уайткепс»га қарши учрашувда рақиб ҳужумчиси Масато Кудонинг жонини сақлаб қолишда бевосита иштирок этди, деб хабар беради «Чемпионат».

Учрашувнинг 11-дақиқасида тўпга катта тезликда югуриб чиққан «Чикаго Файр» дарвозабони Масато Кудога тирсаги билан кучли зарба берди. Тўқнашув натижасида ҳужумчи ҳушини йўқотди ва унинг тили ортга кетиб қолди. Биринчилардан бўлиб ёрдамга «Чикаго» аъзолари Жоау Мейра ва Резван Кочиш етиб келди.

Кочиш япониялик ҳужумчининг ортга кетиб қолган тилини қайтариб, унинг нафасини тиклашга муваффақ бўлди. Шундан сўнг тиббиёт ходимлари Масатонинг жонини сақлаб қолиш учун керакли муолажани ўтказди.

«Жоау Масатони ёнбошига ётқизиб, фавқулодда ўринли қарор қабул қилди, чунки унинг оғиз бўшлиғидан кўп қон чиқаётганди. Мен эса унинг ортга кетиб қолган тилини қайтариб, нафасини тиклашга ҳаракат қилдим. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича адабиётлар ўқиганман, бундай ҳолатлар футбол майдонида содир бўлганини билганман. Бу борада тажрибам йўқ эди, лекин бундай пайтларда тезкорлик билан ҳаракат қилиш керак», — деди руминиялик футболчи «Чемпионат» мухбири Александр Говоров билан бўлган суҳбатда.

Қайд этиш жоиз, мазкур учрашув «Ванкувер»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:20, 12.05.2016.
Ўқилди: 9798 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.