Кириш Регистрация

Биринчи лига. “Насаф-2“ 9-турда “Динамо”ни қабул қилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон биринчилигида иштирок этаётган Нурали Султонов бошчилигидаги “Насаф-2” жамоамиз 9-тур учрашувини ўз майдонида Самарқанднинг  “Динамо” жамоасини қабул қилади. Учрашув эртага 15 май якшанба куни "Насаф" ФМ майдонида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти соат 17:00да.

 

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан 9-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди.

 

Унга кўра, ушбу учрашувни тошкентлик ҳакам Дмитрий Пислегин бошқариб боради. Унга қанотларда Нукус шаҳридан Жалгасбай Сарсенов ва Бектурсин Канназаровлар ёрдам беришади. Учрашув назоратчиси Тошкент  шаҳридан Андрей Тамбовцов.

 

Ўзбекистон Биринчилиги-2016,  9-тур.

 

15 май 2016 йил. “Насаф” ФМ сунъий майдони. 17:00да

 

“Насаф-2” (Қарши) – “Динамо” (Самарқанд)

 

Бош ҳакам: Дмитрий Пислегин (Тошкент).

Қанот ҳакамлари: Жалгасбай Сарсенов, Бектурсин Канназаров (иккаласи ҳам Нукусдан)

Назоратчи: Андрей Тамбовцов (Тошкент).

 

“Насаф-2” жамоамиз шу пайтгача еттида учрашув ўтказган. Очколари сони 9та ва  турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда. Улар уч учрашувда ғалаба ва тўрт учрашувда мағлубиятга учрашган. Рақиблар дарвозасига 6та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан ҳам 7та тўп олиб чиқишган.

 

“Динамо” жамоаси биринчиликда иштирок этаётган 18та жамоа ичида турнир жадвалининг иккинчи поғонасини банд этиб туришибди. Улар 8 учрашувдан кейин 19 очко тўплашган. Ўтган мавсумда олий лигани тарк этган қушниларимиз яна ьу йил юқори лигага қайтиш учун ҳаракат қилмоқда.

 

Нурали Султонов жамоаси ҳам ўз майдонида ҳар қандай жамоа билан қаттиқ курашишини ҳисобга олсак, эртага бўладиган учрашув жуда қизиқарли бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

 

Учрашув 15 май якшанба куни “Насаф”  ФМ сунъий майдонида бўлиб ўтади, бошланиш вақти 17:00да. Барча футбол ишқибозларини ана шу қизиқарли учрашувга таклиф этиб қоламиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:24, 14.05.2016.
Ўқилди: 3135 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7183]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3496]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3285]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3054]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2228]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2195]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2104]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2090]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2025]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2001]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик