Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Россия чемпионатида ўйнаган ўзбекистонликлар. Денисовдан Аҳмедовгача. 4-қисм

Баҳо:
+ | -

Олдинроқ Россия чемпионатида тўп сурган ўзбекистонлик футболчилар ҳақидаги мақоланинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Бу сафар тўртинчи қисм билан танишиб чиқишингиз мумкин.




31. Виталий Денисов
Ўйнаган жамоалари: “ЦСКА” (2003-2005), “Спартак Нч” (2006), “Локомотив” (2012-…)

Денисов фаолиятини Москванинг “ЦСКА” жамоасида бошлади. У ушбу жамоада барчаси бўлиб 3 та учрашув ўтказган бўлишига қарамай, икки бора Россия кубогида ва бир марта УЕФА кубогида муваффақият қозонди. Дарвоқе, Виталий еврокубокларда ғолиб чиққан ўзбекистонлик биринчи футболчидир. У кейинчалик бир мавсумни Налчикнинг “Спартак”ида ўтказиб 15 учрашувда бир гол урди ва Украина чемпионатига кўчиб ўтди. Денисов 2012 йили яна Россияга қайтди ва бу сафар “Локомотив” билан шартнома тузди. Қанот ҳимоячиси амплуасида ҳаракат қилувчи футболчи “темирйўлчилар” учун ҳозирга қадар 98 учрашувда битта гол урган. У “Локо” сафидаа ҳам Россия кубогини қўлга киритди.

32. Алексей Николаев
Ўйнаган жамоаси: “Шинник” (2006)

Николаев 2006 йили “Пахтакор”дан “Шинник”ка ўтди. У Ярославл клубида ярим мавсум давомида чемпионатда атиги 2 та учрашув ўтказди. Мураббийлар ишончини оқлай олмаган футболчи мавсум ярмида Қозоғистон чемпионатига йўл олди.

33. Даврон Мирзаев
Ўйнаган жамоаси: “Рубин” (2007-2013)

“Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланадиган Даврон 18 ёшида “Рубин” жамоасига йўл олди. Бироқ унга Козонда жамоанинг асосий ҳужумчиси бўлиш насиб этмади. Клубдаги фаолияти давомида у Премьер лигада атиги бир марта майдонга тушди. “Химки” ва “Нефтехимик” жамоаларида ижарада ўйнаган ҳужумчи 2014 йили Тожикистон чемпионатига кўчиб ўтди.

34. Павел Соломин
Ўйнаган жамоаси: “Сатурн” (2007)

2006 йили Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган “Трактор” ҳужумчиси Соломин кейинги йилни “Сатурн” жамоасида ўтказди. У Раменск клуби либосида Россия чемпионатида иккита беллашувда майдонга тушди. Асосий таркибга кира олмаган ҳужумчи 2008 йилги мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида бошлашга қарор қилди.

35. Евгений Сафонов
Ўйнаган жамоаси: “Шинник” (2002-2006)

Россия чемпионатида тўп сурган энг яхши ўзбекистонлик дарвозабон бу шак-шубҳасиз Сафоновдир. У “Шинник” таркибида 5 мавсумда Россия чемпионатида 75 ўйинда дарвозани қўриқлаб, 79 та гол ўтказиб юборган. Евгений Ярославлдан кетганидан сўнг Россия қуйи дивизион, Қозоғистон ва Ўзбекистон Олий лигалари жамоаларида майдонга тушди.

36. Вагиз Галиуллин
Ўйнаган жамоалари: “Рубин” (2006-2010), “Сибир” (2010-2012)

Галиуллин 19 ёшида “Бухоро”ни “Рубин”га алмаштирди. У Козонликлар таркибида 5 йил давомида Премьер лигада 7 та ўйин ўтказди холос. Шундан сўнг у 3 мавсум “Сибир” ва “Нефтехимик”да ижара асосида тўп сурди. Вагиз “Рубин”дан кетгач “Уфа”га ўтди, айни пайтда эса “Тосно” жамоаси сафида ҳаракат қилмоқда.

37. Баҳодир Насимов
Ўйнаган жамоаси: “Рубин”

2010 йилги МДҲ кубоги мусобақасида “Бунёдкор” таркибида ёрқин нур сочган Насимов ўша йили “Рубин”га кўчиб ўтди. У Қурбон Бердиев қўл остида Россия чемпионатида 2 та ўйин ўтказди. Клубдаги кучли рақобатга дош беролмаган Баҳодир кейинги йили Озарбайжоннинг “Нефтчи” жамоасига ўтиб кетди.

38. Санжар Турсунов
Ўйнаган жамоалари: “Волга” (2009-2011), “Алания” (2012)

Россия қуйи дивизион жамоаларидаа фаолиятини бошлаган Турсунов 2009 йили “Волга”га ўтди. У ушбу жамоа билан 2011 йили Россия премьер лигасига чиқди ва бир йил давомида чемпионатда ўзини ажойиб ўйинларини намойиш этди. Кейинги мавсумни “Алания”да ўтказган Санжар 22 ўйинда бир гол урди. Шундан сўнг у 2013 йили Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бҳилан шартнома имзолади.

39. Одил Аҳмедов
Ўйнаган жамоалари: “Анжи” (2011-2014), “Краснодар” (2014-…)

2011 йилги Осиё кубогида порлаган Аҳмедовни “Анжи” дастлаб ижарага олди, кейинги мавсумдан эса тўла сотиб олди. Одил Махачқалъаликлар таркибида 3 мавсум мобайнида чемпионатда 86 ўйинда 3 та тўп киритди. У “Анжи”нинг юлдузли таркибида ҳақиқий етакчи эди. 2011 йили жамоанинг энг яхши футболчиси Аҳмедов бўлгани ҳам сўзимизга исбот бўла олади. Клуб инқирозга юз тутгач ярим ҳимоячи “Краснодар” сафига қўшилди. Одил ўтган мавсумда Краснодарликлар учун 36 учрашувда 3 гол киритган Аҳмедов мавсум якунларига кўра клубнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Одил айни пайтда Россия чемпионатидаги энг кучли легионерлардан биридир.

Давоми йўқ.

Фурқат Юсупов

"Гранада" - "Барселона" учрашувига оид 20 факт

“Пахтакор”нинг энг қиммат футболчилари ТОП-7

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:07, 15.05.2016.
Ўқилди: 4429 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.