Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

АПЛга осиё (ОФК) юриши

Баҳо:
+ | -

«Лестер» ҳужумчиси Шинжи Оказаки япониялик футболчилар орасида «МЮ»да ўйнаган Шинжи Кагавадан сўнг АПЛда чемпионлик таъмини тотиб кўрган иккинчи футболчига айланди. Ушбу факт ўлароқ, Англия майдонларида тўп сурган Осиё, тўғрироғи, ОФК вакилларини эсга олишни лозим топдик. Интернет маълумотларига таяниб айтсак, АПЛда шу пайтгача нақ 101та хорижий мамлакат футболчилари ўйнашган. 101-мамлакат вакили сифатида Буркина-Фасо фуқароси Бертранд Траоре («Челси») қайд этилган. У 2015 йилнинг 5 декабрида илк марта майдонда кўриниш берди. Шу 101та мамлакатнинг 90таси вакилларига АПЛ ўйинларида лоақал битта гол уриш насиб этган.

Энди асосий мавзуга ўтсак, Осиё (ОФК)дан Жанубий Корея, Хитой, Япония, Эрон, Уммон, Покистон ва австралиялик футболчиларгина Англиянинг элит дивизиони клублари сафида тўп суришган. Австралия 2006 йили ОФК таркибига қўшилгач, Европанинг кучли 5та чемпионатида фаолият юритувчи «осиёлик» футболчилар сафи сезиларли даражада кенгайди. Фақат, АПЛни олсак, айни пайт инглиз клубларида ОФКдан 10 нафар футболчи бор. Булар - Шинжи Оказаки («Лестер»), Сон Хюн Мин («Тоттенхэм»), Майя Йошида («Саутгемптон»), Ки Сунг Йонг («Сандерленд»), Ли Чун Йонг («Кристан Пэлас»), Адам Федеричи («Борнмут»), Миле Йединак («Кристан Пэлас»), Жордан Лайден («Астон Вилла»), Брэд Смит («Ливерпуль»), Марк Шварцер («Лестер»).

Умид қиламизки, тез орада ўзбек футболи вакиллари ҳам шиддатли Англия чемпионатига йўл очиш уддасидан чиқишади. Ҳозирча АПЛ баҳслари таъмини тотиб кўрган  айрим таниқли қитъадошларимиз ва австралияликларга алоҳида таъриф бериб ўтсак.

Хитой

Ли Вейфенг («Эвертон») - 2002-2003; Ли Тие («Эвертон») - 2002-2004; Сун Жихай  («Манчестер Сити») - 2002-2008; Донг Фангжуо («Манчестер Юнайтед») - 2006-2007; Женг Жи («Чарльтон Атлетик») - 2006-07

Хитойлик футболчилар орасида Сун Жихай бироз ажралиб туради. У 2002-2008 йиллар оралиғида «Манчестер Сити»нинг АПЛ доирасидаги нақ 123та ўйинида қатнашган. Эътиборлиси, «шаҳарликлар» хитойлик футболчини 2002 йилнинг февралида 2 млн. фунтга сотиб олишганди. Ваҳоланки, ўша пайт «Сити» ҳозиргидек бой эмасди. Сун Жихай мавсум-2001|2002даёқ, аниқроғи, октябрь ойида «Бирмингем Сити» дарвозасини нишонга олиб, АПЛда гол уриш бахтига муяссар бўлган биринчи хитойликка айланганди.

 

Эрон

Карим Багери («Чарльтон Атлетик») - 2000-2001; Андраник Теймуриян («Болтон», «Фулхэм») - 2006-2009; Ашкан Дежага («Фулхэм») - 2012-2014

Ашкан Дежага 1986 йилнинг 5 июль куни Теҳрон шаҳрида таваллуд топган. Кейинчалик Дежагалар оиласи Берлинга кўчиб ўтган ва Ашкан 16 ёшида Германия фуқаролигини олган. У хусусан, 2002-2009 йиллар давомида Германиянинг U-17дан тортиб, U-21гача бўлган терма жамоаларида ўйнади. Лекин 2012 йилга келиб, миллий жамоа масаласида она юрти - Эронни танлади. «Фулхэм» ўша йилнинг 31 августида Дежага трансфери учун «Волфсбург»га 2,5 млн. доллар тўлади. Форс йигити лондонликлар билан 3 йиллик шартнома тузганди. Эътиборли факт, «Фулхэм» мухлислари 2013|2014 йиллар мавсуми якунига кўра, Ашканни клубнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этдилар. Умуман, Дежага АПЛда жами 43та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган.

 

Япония

Казуюки Тода («Тоттенхэм») - 2002-2003; Юничи Инамото («Фулхэм», «Вест Бромвич») - 2002-2006; Рё Мияичи («Болтон», «Уиган Атлетик», «Арсенал») - 2011-2014; Хидетоши Наката («Болтон») - 2005-2006; Шинжи Кагава («Манчестер Юнайтед») - 2012-2014; Шинжи Оказаки («Лестер Сити») - 2015-...; Майя Йошида («Саутгемптон») - 2012-...

Германия бундеслигасида даҳшатли ўйнаган Шинжи Кагава 2012 йилнинг 5 июнида жонажон клуби - «Боруссия» (Дортмунд) билан хайрлашиб, Англия футболига юз бурди. Бироқ шу йилнинг октябрида ЧЛ доирасида «Брага»га қарши кечган баҳсда жароҳатланиб, сафдан чиқди. Ачинарлиси, тикланиш жараёни узоқ давом этиб, январга қадар чўзилди. Шундай бўлсада, Кагава 2013 йил 2 мартда «Норвич» билан ўйин (4:0)да «хет-трик»ка эришди. Бунгача  осиёлик бирор футболчига АПЛнинг битта учрашувида 3та гол уриш бахти насиб этган эмасди. Умумий ҳисобда айтсак, япон йигити Англия премьер-лигасида «МЮ» учун 57та ўйин ўтказиб, 6та голга муаллифлик қилди. Энг асосийси эса, дебют мавсумидаёқ бўйнига олтин медаль тақиб, Англия чемпионлигига эришган биринчи япон бўлди.

Шинжи Оказаки 1986 йил 16 апрелда туғилган. «Лестер Сити» сафига ўтган йилнинг 26 июнь куни қўшилди. Жорий мавсум чемпион жамоа сафида жами 35та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди. Яна бир маълумот: АПЛнинг янги чемпиони 2009 (6 июнь), 2011 (6 сентябрь) ва 2015 йил (31 март)ларда Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига гол урган. Майдонда асосан ўткир ҳужумчи вазифасини бажарувчи Оказаки шунингдек, еврокубокларда ҳам етарли тажриба тўплаган: 15та ўйин, 3та гол.

1988 йилнинг 24 август куни Нагасакида туғилган Майя Йошида марказий ҳимоячи позициясида ўйнайди. У ҳозирги клуби билан мавсум-2012|2013 арафасида 3 йиллик шартнома тузганди. Йошида ўша пайт Япония олимпия терма жамоаси сардори эди. АПЛдаги илк голини 2014 йилнинг 22 февралида «Вест Хэм» дарвозасига йўллади. Премьер-лигадаги умумий статистикаси чакки эмас - 81та ўйин, 3та гол.

 

Жанубий Корея

Ли Йонг По («Тоттенхэм») - 2005-2008; Сеул Ки Хйон («Рединг», «Фулхэм») - 2006-2010; Ли Донг Гук («Мидлсбро») - 2006-2008; Ким До Хеон («Вест Бромвич») - 2008-2009; Чо Вон Хи («Уиган Атлетик») - 2008-2010; Парк Чу Йонг («Арсенал») - 2011-2012; Жи Донг Вон («Сандерленд») - 2011-2012, 2013-2014; Ким Бо Кюнг («Кардифф Сити») - 2013-2014; Юн Сук Йонг («КПР») - 2014-2015; Парк Жи Сун («Манчестер Юнайтед», «КПР») - 2005-2013; Ки Сун Йонг («Суонси», «Сандерленд») - 2012-...; Ли Чун Йон («Болтон», «Кристал Пэлас») - 2009-2012, 2014-...; Сон Хюн Мин («Тоттенхэм») - 2015-...

Осиёлик футболчилар орасида энг совриндори шубҳасиз, Парк Жи Сундир: Англиянинг 4 карра чемпиони, ЧЛ ғолиби, Клублар ўртасидаги ЖЧ олтин медали совриндори... Парк 2005 йил ёзда шахсан сэр Алекс Фергюсон таклифига кўра, «қизил иблислар» қаторидан жой олганди. «МЮ» унинг учун ПСВ (Эйндховен) клубига 4 млн. фунт берган. «Олд Траффорд»да ундан олдин осиёлик Донг Фангжуо ҳам ўйнаган, лекин айтарли натижага эришолмаганди (атиги 1та ўйин). Парк АПЛдаги илк голини 2006 йил 5 февралда «Фулхэм»га қарши баҳсда нишонлади. Умумий ҳисобда эса, Англия элит дивизионида 154та ўйин ўтказиб, 19та гол урди.

2012 йилнинг 24 августида «Соунси» сафига қўшилган Ки Сун Йонг ҳамон АПЛда  жавлон урмоқда. Эътиборлиси, «оққушлар» унинг учун ўз тарихларидаги рекорд харажатга қўл уришганди - 6 млн. фунт. Тўғри, бу рекорд атиги бир ҳафта сақланиб турди, холос. Сун Йонг 2013 йил 24 февралда Лига кубоги доирасида «Брэдфорд Сити»га қарши кечган баҳсда ўзи учун мутлақо янги позиция - таянч ярим ҳимоячиси нуқтасида ўйнади. Ўша учрашув 5:0 ҳисобида якунланиб, корейс йигити Англияда илк совринга эга бўлди. Бироқ кейинги мавсумда уни ижара асосида «Сандерленд»га жўнатишди. Қарангки, Ки Сун Йонг «Сандерленд» билан ҳам Англия кубоги финалига чиқди. У айни пайт ҳам «оққушлар» ярим ҳимоясида муҳим ўринга эга.

Сон Хюн Мин. Катта футболга «Гамбург» клуби билан кириб келган Сон Хюн Кореяда энг ёқимтой ўйинчилардан биридир. Ҳарқалай, Парк Жи Сун кетгач, корейс футболи фанатлари айнан «Тоттенхэм» аъзоси билан фахрлана бошлашди. «Байер» уни 2013 йил ёзда гамбургликлардан 10 млн. еврога сотиб олди. 2015 йилнинг ёзги трансферлари вақтига келиб, энди «Тоттенхэм» кореялик ҳужумкор футболчига эга бўлиш йўлида 30 млн. доллар сарфлади. Бу осиёлик футболчилар учун энг қимматбаҳо трансфер ҳисобланади. Чунончи, «Парма» 2001 йили  япониялик Хидетоши Наката учун «Рома»га 25 млн. доллар тўлаганидан буён Осиё вакилларига бунчалик катта нарх қўйилмаётганди.

 

Уммон

Али ал Ҳабсий («Болтон», «Уиган Атлетик») - 2007-2008, 2010-2013

 1981 йилнинг 30 декабрь куни  Ал-Мудаиби вилоятида туғилган Али ал Ҳабсий АПЛда муносиб из қолдирган. Дейлик, Англия элит дивизионида жами 111та ўйинда майдонга тушган дарвозабон уларнинг айримларида ўзига хос жасоратлар ҳам кўрсатди. Мисол учун, 2011 йили «Уиган Атлетик»нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинганининг ўзи салмоқли тош босади. Ҳар ҳолда, Уммондек кичик ва футболда унча мақтанолмайдиган давлат вакили учун бундай эътироф катта натижа ҳисобланади.

 

Покистон

Зеш Раҳмон («Фулхэм») - 2003-2006

Зеш Раҳмон аслида Англиянинг Бирмингем шаҳрида туғилган (1983 йил 14 октябрда). Қолаверса, 1995-2003 йиллар оралиғида «Фулхэм» клуби академиясида таҳсил олган. Асосан ҳимоячи ролини бажаради. 2005 йилдан буён Покистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. АПЛда атиги 21та ўйин ўтказган.

 

Австралия

Гарри Кьюэлл («Лидс», «Ливерпуль») - 1995-2008; Марк Видука («Лидс», «Мидлсбро», «Ньюкасл») - 2000-2009; Лукас Нейл («Блэкберн Роверс», «Вест Хэм Юнайтед», «Эвертон») - 2001-2010; Ричард Гарсия («Вест Хэм Юнайтед», «Халл Сити») - 2001-2002, 2008-2010; Брэд Жонс («Мидлсбро», «Ливерпуль») - 2003-2009, 2011-2013, 2014-2015; Бретт Эмертон («Блэкберн Роверс») - 2003-2012; Тим Кэйхилл («Эвертон») - 2004-2012; Крэйг Мур («Ньюкасл») - 2005-2007; Жосип Скоко («Уиган Атлетик») - 2005-2008; Миле Стержовски («Дерби Каунти») - 2007-2008; Винсе Грелла («Блэкберн Роверс») - 2008-2012; Дэвид Карней («Блэкпул») - 2010-2011; Крис Хёрд («Астон Вилла») - 2010-2014; Бретт Холман («Астон Вилла») - 2012-2013; Жэйсон Дэвидсон («Вест Бромвич») - 2014-2015; Брэд Смит («Ливерпуль») - 2013-2014, 2015-...; Адам Федеричи («Рединг», «Борнмут») - 2006-2007, 2012-2013, 2015-...; Миле Йединак («Кристал Пэлас») - 2013-...; Жордан Лайден («Астон Вилла») - 2015-...; Марк Шварцер («Мидлсбро», «Фулхэм», «Челси», «Лестер Сити» - 1996-1997, 1998-2016

Миле Йединак - Осиё кубоги-2015 ғолиби. У чемпионатда ўта қўпол ҳаракатлари билан ажралиб турди. 30 ёшли Миле ўз терма жамоаси учун 64та ўйин ўтказиб, 13та гол урган. «Кристал Пэлас» сафида эса 2011 йилдан буён мунтазам ўйнаб келяпти. Англия футболига юз бургунга қадар Туркияда «Генчлербирлиги» ва «Анталияспор» клубларида жавлон урганди.

Марк Шварцер 1972 йил 6 октябрда Сидней шаҳрида туғилган. АПЛда жами 514та (!) ўйин ўтказиб, гвардиячилар рўйхатида 7-ўринга кўтарилган. Умуман, Марк хорижлик футболчилар орасида АПЛдаги ўйин­лари сони бўйича рекордчидир. Тўғри, жорий мавсум «Лестер» сафида чемпионат баҳсларида бирор марта майдонга тушмади. АПЛ тарихида «Ой футболчиси» мақомига эришган 9 нафар дарвозабондан бири айнан Шварцердир. Австралиялик киперни 2010 йил февраль ойида эътироф этишганди. У АПЛда нақ 152та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолгани билан ҳам мақтаниши мумкин. Бу борада Маркдан фақат Петр Чех ва Дэвид Жеймс яхшироқ кўрсаткичга эгалар.

P.S.: АПЛнинг сўнгги тур ўйинлари статистикаси қўшилмаган.

Фикрат тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:23, 15.05.2016.
Ўқилди: 5702 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.