Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Енгил атлетикачимиз Надия Дусанова “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олди

Баҳо:
+ | -
Спорт маликаси ҳисобланмиш енгил атлетикада XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига қўлга киритилган йўлланмаларимиз сони 9тага етди.    Навбатдаги йўлланмага Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилган “Бриллиант лига”нинг иккинчи босқичида Надия Дусанова эга бўлди.    Баландликка сакраш секторида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Надия 1 м. 94 см. натижани қайд этди ва кумуш медаль билан бирга “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмаси учун белгиланган меъёрни бажарди. Мазкур мусобақада иштирок этган яна бир юртдошимиз Светлана Радзивил 1 м. 88 см. кўрсаткич билан 4-ўринни эгаллади. Биринчи ўрин Сент-Люсия вакили Леверн Спенсерга, бронза медали эса хорватиялик Ана Симичга насиб этди.    Маълумот учун. Халқаро тоифадаги спорт устаси Надия Дусанова 2010 йили Гуанчжоу (Хитой)да бўлиб ўтган Осиё ўйинларида кумуш, 2014 йили Инчхон шаҳри (Ж.Корея)да ўтказилган Осиё ўйинларида эса бронза медалига сазовор бўлган. 2010 йили қитъавий Жаҳон кубогида бронза, 2013 йили Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган.   Шу тариқа, "Рио-2016" ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз сони 80тага етди. Шундан 55 нафари Олимпиада ўйинларига йўлланма олган спортчилардир.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:38, 16.05.2016.
Ўқилди: 3645 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.