Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Олий лига, 9-тур: Ҳамма ўз жойидами?

Баҳо:
+ | -

Олий лигада  «жўжа» саналадиган вақтга ҳали анча бор. Шунингдек, ғалвирни сувдан кўтариш учун ҳам ҳали эрта. Аммо 9-турдан сўнг Ўзбекистон чемпионатида қайси жамоаларнинг нечанчи ўринлар учун курашишлари аниқ бўлиб улгурди, ҳисоб. Бу гапимизда ҳеч қандай муболаға йўқ. Айтайлик, аввалги ҳафта ўтказилган учрашувлар ҳам кўп нарсаларга ойдинлик киритди. Қаранг, 3 ва 4-ўринлардаги жамоаларни оз эмас, кўп эмас нақ 7 очко ажратиб турибди. Шу ҳолатнинг ўзи медаллар учун кураш кимлар ўртасида кечишига далолат бераётгандек.

МАРКАЗИЙ ЎЙИН

Аслида «Турнинг марказий ўйини» мақоми асосан кучли учликда бораётган жамоалар ўртасидаги қарама-қаршиликка нисбатан берилади. Шу томонлама олиб қарасак, «Пахтакор» 9-тур олдидан кучли триодан анча ортда қолиб кетган ва атиги 5-поғонадан жой олиб турганди. «Локомотив» эса аксинча, пешқадамликни ҳеч кимга бермай келмоқда. Шундай экан, бу жамоалар ўртасида кечган баҳс балки мусобақа жадвали нуқтаи-назаридан «марказий» таърифига тортмас. Аммо ном жиҳатидан бундан жаранглироқ ўйин­ни топиш қийинлигига ҳеч ким эътироз билдиролмайди. Шу сабабли ҳам, айнан «Тошкент дербиси»га эътибор кучли эди. Шунга яраша, ўйин анча кескин руҳда ўтди. Ҳар икки жамоа ғалаба қозониш учун борини сарф­лади ва стадионга тушган 2 мингдан кўпроқ мухлис сифатли футбол кўрди. Ўртадаги 3 очко тақдирини эса Темурхўжа Абдухолиқов томонидан урилган ягона гол ҳал қилди. Хуллас, биттагина аниқ зарба «Локомотив»га «Пахтакор»дан 10 очко ўзиб кетиш имконини берди, Темурхўжанинг ўзи эса тўпурарлар баҳсида ҳам бевосита, ҳам билвосита рақиби бўлган Игорь Сергеевга етиб олди. Айни вақт ҳар икки ҳужумчи ҳисобида 7тадан гол бор. Шунинг­дек, Зоҳид Абдуллаев («Металлург») ва Элдор Шомуродов («Бунёдкор») ҳам рақиблар дарвозасини айнан 7 мартадан ишғол қилишга улгуришган. Йўқ, «Локомотив» ва «Пахтакор» ўртасида кечган баҳс ҳақидаги фикримиз  шу билан тугамайди. Қуйида бунга яна алоҳида тўхталамиз. Аввал бош-қа жамоалар ўйинларига ҳам эътибор қаратайлик.

 

МОЗИЙ ВА КЕЛАЖАК БАҲСИ

«Бухоро» бу йил ўз олдига улкан мақсадлар қўйди ва таркибини тажрибали футболчилар билан тўлдирди. Жамоа «заявка»сига қарасангиз, беихтиёр «Оҳ» де­йишингиз ҳеч гап эмас. «Бунёдкор» эса яхши биламизки, асосан ёшларга таяниб иш тутмоқда. Ўтган ҳафта бу жамоалар ўзаро тўқнаш келдилар. Демак, айтиш мумкинки, майдонда келажак ўйинчилари яқин ўтмиш юлдузларига қарши тўп сурдилар. Энг эътиборлиси, ўйинда эртанги кун умиди ғолиб чиқди. Боз устига, ишончли тарзда. Энди лирик чекинишни бас қилиб, майдондаги воқеаларга тўхталсак, «Бухоро» мезбонларга фақат бир бўлим қаршилик кўрсата олди - айнан тажрибали футболчилари ҳисобига. Танаффусдан сўнг Сато Минори ҳисобни очиб берган бўлса, Элдор Шомуродов ва Достонбек Ҳамдамовнинг голлари йирик натижани таъминлади ва «қалдир­ғочлар» чемпионлик учун кечаётган курашда фаворитлар сафида қолдилар.

 

ЎЗ УЙИНГ - ЎЛАН ТЎШАГИНГ

Ўтган турнинг ўзига хос жиҳати шуки, унда мезбонлар меҳмонларни аяб ўтирмадилар ва фақат ғолиблик нашидасини сурдилар. Қисқаси, 9-тур доирасидаги дастлабки 7та ўйиннинг барчаси мезбонларнинг 3 очкодан олишлари билан тугади.

Жорий мавсум старт босқичини барбод қилган «Нефт­чи» дебютант - «Обод»ни пенальтидан урилган биргина гол эвазига енгди. Ҳайтовур, стадионга йиғилган «саноқли» мухлис (1507 нафар - бу «Нефтчи» учун саноқли) бу сафар ниҳоят, ғалаба гувоҳига айланди. Зеро, фарғоналиклар ўз уйларида охирги марта 2 ой муқаддам ғолиб чиққандилар. Андрей Фёдоров жамоаси ўшанда, 2-турда «Навбаҳор»ни қабул қилган ва худди шундай - 1:0 ҳисобида устун келганди. «Нефтчи» шу орада  ўз мухлислари кўз ўнгида «Сўғдиёна»га 0:1 ҳисобида ютқазиб, «Шўртан» билан дуранг қайд этди - 2:2. Ушбу статистикага таяниб айтсак, фарғоналиклар ўз майдонларидаги ғалабани яна 2 ой кутмасалар эди...

«Қўқон-1912» эса қора анъанани давом эттирмоқда: қўқонликлар бу сафар  «Навбаҳор» майдонида 1:5 ҳисобидаги хунук мағлубиятни тан олдилар. Шу тариқа жамоа­нинг мағлубиятли серияси 6та ўйинга етди. Жамоа бу борада  «Шўртан»га етиб олди. Чунончи, ғузорликлар дастлабки 6та учрашувда мағлубиятга учраб, мана шундай антирекорд ўрнатгандилар. Энди «Қўқон-1912» ҳуш­ёр тортиши керак, акс ҳолда, мавсумнинг мутлақ антирекордчисига айнанади-я...

Тур доирасида шунингдек, «Машъал» ўз майдонида «Шўртан»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди, «Қизилқум»-«Андижон» ўйинида ҳам худди шундай ҳисоб кузатилди. Яна бир учрашувда «Сўғдиёна» энди-энди қаддини ростлай бошлаган «Олмалиқ»ни кичик ҳисобда енгиб, мусобақа жадвалидаги мавқеини анча яхшилашга муваффақ бўлди.

 

ТУР МАШМАШАСИ

Шарҳимиз давомида «Локомотив»-«Пахтакор» баҳсига яна қайтишимизни айтган эдик. Ўйин марказий мақомида экан, унга қизиқиш ҳам юқори бўлиши турган гап. Машмаша эса шундан иборатки, «Пахтакор» мураббийи Григорий Колосовский ўйиндан сўнг ҳакамлар ҳақида кескин фикр билдирди ва Равшан Эрматовнинг «Локомотив»га ёрдам берганига шаъма қилди. «Биз бугун 15 нафар футболчиси бор жамоага қарши ўйнадик», - деди мураббий. Бунақаси жуда кам учрайди, тўғрими? Аммо қизиғи шундаки, ўйин назоратчиси Равшан Эрматовнинг ишини 9 балл билан баҳолади. Хўш, энди бу ўринда ким ноҳақ? Яна бир савол, Колосовский ҳакамлар ҳақида бундай фикр билдиргани учун қандай жазо олади? Ахир бизда ҳакамликни муҳокама қилиш мумкин эмас-ку...

 

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Биз шунчаки, «Локомотив» эмас, балки 15 нафар футболчиси бор жамоага қарши ўйнадик. Григорий КОЛОСОВСКИЙ («Пахтакор» мураббийи).

- Раҳбариятдан истеъфо сўрайман. Барча йўлларни синаб кўрдик, сўнгги чора  мураббийни алмаштириш бўлса керак. Мурод ИСМОИЛОВ («Қўқон-1912» бош мураббийи).

- «Қўқон-1912» билан кубокда ҳам ўйнаймиз. Битта жамоани кетма-кет икки марта мағлуб этиш жуда қийин. Александр ВОЛКОВ («Навбаҳор» бош мураббийи).

- Зоҳир Қўзибоев анчадан буён гол уролмаяпти?  Тўғриси, ҳужумчининг қисмати шу - гол урса-урмаса, унинг ҳақида гапиришади. Александр ХОМЯКОВ («Машъал» бош мураббийи).

- Бугун таблода 3:0 ҳисоби порлади. Демак, биз яхши иш олиб борганмиз ва шу туфайли ғалабага эришдик. Сергей ЛУШАН («Бунёдкор» бош мураббийи).

- Нафақат биз, балки кўплаб жамоаларимизда ҳужумчилар муаммоси бор. Терма жамоамизни ҳам шу масала қийнаб келмоқда. Игорь ШКВИРИН («Олмалиқ» бош мураббийи).

- «Бухоро» қария футболчиларни йиғиб олган, - деб айбламасликни сўрайман. Яхши жамоа тузиш учун камида 2-3 йил керак, ахир. Жамшид САИДОВ («Бухоро» бош мураббийи).

 

«Локомотив»-«Пахтакор»-1:0 (1:0)

12 май. Тошкент. 2405 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент)-9,0; А.Расулов (Тошкент)-9,0; Ж.Саидов (Тошкент)-9,0; А.Эргашев (Тошкент)-9.

Гол: Т.Абдухолиқов (12).

«Локомотив»: И.Нестеров, К.Махарадзе, С.Жепаров, М.Бикмаев (Д.Усмонов, 90), Т.Абдухолиқов (И.Алибоев, 65), С.Мирзаев (Ш.Файзиев, 78), С.Мустафоев, Т.Кападзе, И.Тўхтахўжаев, С.Шоаҳмедов, О.Зотеев.

«Пахтакор»: Н.Рибкин, В.Козак, А.Ораховац (А.Исматуллаев, 18), К.Тожиев, А.Аҳмедов (С.Бердиев, 58), Д.Ҳошимов, Ж.Соҳибов, Ж.Болтабоев, Ж.Машарипов, Т.Толипов (Ш.Каримов, 46), И.Сергеев.

Огоҳлантиришлар: И.Алибоев (79), С.Шоаҳмедов (85), С.Жепаров (90+2) - Ж.Машарипов (35), Ш.Каримов (80), Ж.Соҳибов (82).

Энг яхши ўйинчилар: С.Жепаров - Ж.Машарипов.

Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).

Комиссар: Б.Маметов.

----------------------------------------------------------

«Навбаҳор»-«ҚўҚон-1912»-5:1 (3:1)

14 май. Наманган. 3451 томошабин.

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро)-8,4; М.Саидқосимов (Тошкент)-8,7; Р.Серазетдинов (Тошкент)-8,5; Р.Кападзе (Фарғона)-9.

Голлар: И.Голбан (24), О.Пишур (33, 72, 78),

Д.Жабборов (39) - М.Қурбонов (5).

«Навбаҳор»: А.Туробов, А.Ғуломхўжаев, Х.Каримов (А.Турғунбоев, 80), А.Баҳриддинов, Д.Жабборов, А.Ражабов (В.Павленко, 54), А.Алиев, С.Азимов, И.Голбан, Т.Шамсиддинов (О.Жўрабоев, 60), О.Пишур.

«Қўқон-1912»: Ғ.Ҳасанов, М.Қурбонов, О.Зокиров, Н.Алимов (Н.Отақўзиев, 46), А.Тўхтабоев (О.Рустамов, 71), С.Қаҳҳоров (О.Мамажонов, 62), Ф.Ҳасанбоев, А.Олимов, И.Маликжонов, О.Нурбоев, А.Юсупов.

Огоҳлантиришлар: Х.Каримов (38), О.Пишур (39), А.Баҳриддинов (45), И.Голбан (74) - М.Қурбонов (9),        Ғ.Ҳасанов (32), И.Маликжонов (57).

Энг яхши ўйинчилар: О.Пишур - А.Тўхтабоев.

Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар: Б.Ҳайдаров.

----------------------------------------------------------

«Бунёдкор»-»Бухоро»-3:0 (0:0)

14 май. Тошкент. 1504 томошабин.

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент)-8,4; Т.Галеев (Тошкент)-8,6; А.Пўлатов (Тошкент)-8,3; А.Раҳимов (Андижон)-9.

Голлар: С.Минори (51), Э.Шомуродов (62), Д.Ҳамдамов (65).

«Бунёдкор»: М.Зуҳуров, А.Шораҳмедов (Д.Аҳмадалиев, 70), А.Комилов, Ш.Зуаги, С.Минори (А.Алемпиевич, 80), Э.Шомуродов, Ш.Нурматов (Б.Насимов, 53), Д.Ҳамдамов, Р.Ашурматов, О.Шукуров, Ю.Бульят.

«Бухоро»: М.Худоёров, С.Неъматов (А.Ибрагимов, 46), Ш.Саломов, С.Шихов (С.Қутибоев, 46), А.Филипосян, Ж.Ҳасанов, А.Мерзляков, Р.Мелзитдинов, А.Саноев, М.Фомин, К.Мурзоев (Б.Пардаев, 73).

Огоҳлантиришлар: А.Филипосян (29), К.Мурзоев (72, Бух.).

Энг яхши ўйинчилар: Э.Шомуродов - Ш.Саломов.

Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент).

Комиссар: Ф.Магометов.

----------------------------------------------------------

«Қизилқум»-»Андижон»-2:1 (2:1)

14 май. Навоий. 10231 томошабин.

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент)-8,3; О.Абдувосилов (Тошкент)-8,6; А.Усмонов (Тошкент)-8,6; К.Расулов (Қарши)-8.

Голлар: А.Деркач (27), Б.Ваҳобов (33) - Г.Ксевиешвили (24-авт.).

«Қизилқум»: А.Макосин, Г.Квесиешвили, Ғ.Жумаев, Б.Ваҳобов (Б.Ғанижонов, 90), Ф.Қамбаров, О.Нарзуллаев (С.Холматов, 64), С.Шодмонов, В.Шевченко, А.Усмонов, И.Юнусов, А.Деркач.

«Андижон»: Х.Хўжаев, Д.Турсунов, А.Исроилов, И.Отахонов, О.Валижонов, А.Бердиев (И.Исоқжонов, 60), Ф.Бекмуродов (Ғ.Ўрунов, 67), И.Раҳимов (А.Шоғу-ломов, 77), Р.Ҳасанов, Н.Йованович, Б.Акбаров.

Огоҳлантиришлар: А.Деркач (37), Б.Ваҳобов (51), А.Усмонов (63) - А.Бердиев (14), И. Отахонов (20), Ф.Бекмуродов (38), Н.Йованович (58), И.Исоқжонов (62), Ғ.Ўрунов (66), О.Валижонов (90+2).

Четлатиш: О.Валижонов (90+2, А.).

Энг яхши ўйинчилар: И.Юнусов - Б.Акбаров.

Назоратчи: Б.Галеев (Урганч).

Комиссар: Н.Лутфулин.

----------------------------------------------------------

«Нефтчи»-«Обод»-1:0 (0:0)

14 май. Фарғона. 1507 томошабин.

Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент)-8,5; А.Цапенко (Тошкент вил.)-8,4; А.Снетков (Тошкентвил.)-8,4; Б.Юлчараев (Гулистон)-9.

Гол: Ш.Пўлатов (63-пен.).

«Нефтчи»: Ў.Юсупов, Ш.Пўлатов, М.Саидов, У.Қодиров, Ш.Ҳакимов (Б.Ёқубов, 82), А.Махсталиев, Ж.Расулов, Д.Эрматов, А.Саматов, О.Исроилов (М.Бобожонов, 61), Ж.Меҳмонов.

«Обод»: Д.Жўрақулов, А.Ҳусенов, Х.Ғиёсов, Ш.Жалилов, Ж.Қаҳрамонов (В.Нуриев, 77), Д.Ҳасанов, П.Соломин, А.Азизов (У.Матмусаев, 70), Ш.Норхонов, А.Хўжаев, Ж.Искандаров.

Амалга оширилмаган пенальтилар: Ш.Ҳакимов (54) - П.Соломин (67).

Огоҳлантиришлар: Д.Эрматов (14), М.Убайдуллаев (82), Ш.Ҳакимов (85) - А.Хўжаев (53).

Энг яхши ўйинчилар: М.Саидов - Д.Ҳасанов.

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

Комиссар: А.Фролов.

«Сўғдиёна»-«Олмалиқ»-1:0 (1:0)

14 май. Жиззах. 5475 томошабин.

Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент)-8,6; Р.Фозилов (Наманан)-8,0; М.Мажидов (Наманган)-8,0; Ф.Норсафаров (Қарши)-9.

Гол: У.Хонимқулов (23-авт.).

«Сўғдиёна»: М.Абдуллаев, Э.Орипов, М.Холмуҳаммедов, С.Ҳамидов (Д.Икромов, 77), С.Рашидов, М.Музаффаров, Ф.Шотурсунов (С.Қобилов, 70), С.Жўраев, Қ.Баҳодиров, Ж.Жиямуродов, Б.Қосимов.

«Олмалиқ»: У.Хонимқулов, Е.Гоголь, А.Омонов, Я.Мартинюк, З.Пиримов, Д.Исмоилов (Р.Вагапов, 83), М.Исаев (Ф.Тожиев, 62), И.Иномов, Д.Станоевич, Р.Аҳмедов, Д.Туропов.

Огоҳлантиришлар: М.Абдуллаев (90+4) -

Д.Туропов (90+5).

Энг яхши ўйинчилар: Қ.Баҳодиров - З.Пиримов.

Назоратчи: Ш.Жумаев (Қарши).

Комиссар: В.Лёткин.

----------------------------------------------------------

«Машъал»-«Шўртан»-2:1 (1:0)

14 май. Муборак. 3278 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Бобомуродов (Навоий)-8,5; А.Қўлдошев (Бухоро)-8,5; Б.Қодиров (Бухоро)-8,4; Ж.Мухторов (Тошкент)-9.

Голлар: Ш.Шайманов (43), З.Тўраев (90+3) - К.Тўраев (86).

«Машъал»: Б.Носиров, И.Шойқулов, З.Қўзибоев, Ш.Шайманов, А.Шодмонов, М.Ғофуров (З.Тўраев, 70), Ш.Эркинов, С.Ҳамроев, Ғ.Ғуломов (Ҳ.Муртазоев, 82), Д.Абибуллаев (Ж.Ҳасанов, 46), А.Агалиев.

«Шўртан»: Э.Тожибоев, Ҳ.Эргашев, Ж.Отақулов, Б.Қораев, А.Омонов, С.Мамадалиев, И.Таран (О.Каримов, 46), (М.Муродов, 80), З.Полвонов, У.Эшмуродов, Э.Бойматов (К.Тўраев, 72), Л.Убайдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Ҳ.Муртазоев (87) - У.Эшмуродов (8), Ҳ.Эргашев (12).

Четлатиш: У.Эшмуродов (36, Ш.).

Энг яхши ўйинчилар: З.Тўраев - А.Омонов.

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Комиссар: Р. Черников.

--------------------------------------------------------------------------

«Металлург» - «Насаф» ўйини бугун ўтказилади.

Тур Статистикаси

Ўйин: 7

Гол: 18 (ўртача: 2,57...)

Томошабин:27851 (ўртача: 3978...)

Мезбонлар ғалабаси: 7

Меҳмонлар ғалабаси: -

Дуранг: -

Йирик ҳисобли ғалаба:2 («Навбаҳор»-5:1; «Бунёдкор»-3:0

Энг сермаҳсул ўйин: «Навбаҳор»-«Қўқон-1912» (6та гол)

Огоҳлантириш: 34 (ўртача: 4,85...)

Четлатиш:2 (ўртача: 0,28...)

Энг «қўпол» ўйин:«Қизилқум» - «Андижон» (10та «са­риқ»+1та «қизил»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин:«Қизилқум»-«Андижон» (10231)

Пенальти: 3 (1таси самарали)

«Дубль»: -

«Хет-трик»:1 (О.Пишур, «Навбаҳор»)

Автогол: 2 (У.Хонимқулов, «Олмалиқ»; Г.Квесиешвили, «Қизилқум»).

1   9 8 1 0 23 5 +18 25    
2   9 8 1 0 20 2 +18 25    
3   8 7 1 0 15 3 +12 22    
4 Предыдущее место: 5 9 5 2 2 16 12 +4 17    
5 Предыдущее место: 4 8 5 1 2 14 10 +4 16    
6   9 4 3 2 10 8 +2 15    
7   9 4 3 2 14 9 +5 15    
8   9 3 2 4 7 11 -4 11    
9   9 3 1 5 14 14 +0 10    
10   9 3 1 5 7 15 -8 10    
11   9 3 0 6 11 17 -6 9    
12   9 3 0 6 11 17 -6 9    
13 Предыдущее место: 14 9 2 1 6 9 15 -6 7    
14 Предыдущее место: 13 9 2 0 7 4 19 -15 6    
15 Предыдущее место: 16 9 1 1 7 11 18 -7 4    
16 Предыдущее место: 15 9 0 2 7 4 15 -11 2

тўпурарлар:

Зоҳид Абдуллаев («Металлург») - 7та

Элдор Шомуродов («Бунёдкор») - 7та

Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») - 7та

Игорь Сергеев («Пахтакор») - 7та (1та - пен.)

Олександр Пишур («Навбаҳор») - 5та (1та - пен.)

Игорь Таран («Шўртан») - 5та (1та - пен.)

Илҳом Юнусов («Қизилқум») - 5та (4та - пен.)

Сардор Мирзаев («Локомотив») - 4та

Баҳодир Насимов («Бунёдкор») - 4та...

 

Кейинги ўйинлар, 10-тур

27 май (жума)

ОБОД - СЎҒДИЁНА

28 май (шанба)

ПАХТАКОР - НЕФТЧИ

ҚЎҚОН-1912 - ЛОКОМОТИВ

НАСАФ - БУНЁДКОР

ОЛМАЛИҚ - МАШЪАЛ

БУХОРО - НАВБАҲОР

ҚИЗИЛҚУМ - МЕТАЛЛУРГ

АНДИЖОН – ШЎРТАН

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:17, 16.05.2016.
Ўқилди: 2616 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.