Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мирко Еличич: Эндиги мақсадимиз чорак финалга чиқиш

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ОЧЛ нимчорак финал баҳсидаги илк учрашувни Саудия Арабистонинг "Ал Ҳилол" клуби майдонида ўтказади.

Бу жамоалар ўтган йили ушбу турнирнинг гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келишган ва ҳар икки учрашувда саудиялик зафар қучган ва якунда "темирйўлчилар" гуруҳда қолиб кетишган эди.

Бу галги ўйинда эса "Локомотив" мураббийи Мирко Еличич ўтган ўйинлардан катта тажриба тўплаб, жамоа кейинги босқичга чиқишни ўз олдига мақсад қилганини таъкидлаб ўтди.

– Биз ўтган йили "Ал Ҳилол"га қарши ўйнаганмиз ва уларни яхши биламиз. Йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш учун бизда етарлича вақт бўлди, – дейди Еличич. – Биз ўйинга тайёрмиз ва бунда бизга осон бўлмаслиги аниқ. Агар турнирда давом эттиришни хоҳласак, бу ўйинда ижобий натижа қайд этишимиз зарур.

– Биз гуруҳдан чиқиб, биринчи вазифани бажариб бўлдик ва эндиги мақсадимиз чорак финалга йўл олиш. "Ал Ҳилол" ажойиб мухлисларга эга ва бу ўйинда уларни қўллаб-қувватлашади. Сафарда ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солишимиз зарур.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" - "Локомотив" баҳси бугун Тошкент вақти билан 23:05 бошланади. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:24, 17.05.2016.
Ўқилди: 3620 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик