«Валенсия» ҳуқуқлари айни вақтда «Барселона»га тегишли бўлган ярим ҳимоячи Ален Халиловичнинг трансферини расмийлаштиришга яқин турибди. Бу ҳақда goal.com хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, футболчи ижарага олинмайди. «Валенсия» Халиловични сотиб олмоқчи, бироқ «Барселона» ярим ҳимоячини қайта сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Хабар беришларича, «кўршапалаклар» футболчи учун 7 миллион евро тўлашга тайёр. Айни вақтда, агар «Барселона» қайта сотиб оладиган бўлса, «Валенсия» Халилович учун 20 миллион олишни хоҳламоқда.
Бироқ Каталония клуби футболчини 12 миллион камига сотмоқчи эмас, қайта сотиб оладиган бўлса ҳам, 15 миллион евродан кўп пул тўламайди. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.