Франциянинг «Ницца» жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳотам бин Арфа ўзининг келажаги борасидаги саволларга жавоб қайтарди.
«Мен 18та жамоадан таклиф олдим. Улардан фақат 3таси мени ўзига жалб эта олди.
Мен ўта муҳим қарорни қабул қилиш арафасидаман. Вариантларни кўриб чиқаман, ўйлаб кўраман ва яқинларим билан маслаҳатлашаман», – дея бин Арфанинг сўзларини келтирадиLequipe нашри.
Мавсум якунида ушбу 29 ёшли футболчи эркин агентга айланади.
Бундан олдинроқ, ушбу футболчига Европадаги бир қатор гранд жамоалар қизиқаётган, шу жумладан бу жамоалар қаторида «Атлетико», «ПСЖ» ҳамда унинг собиқ жамоаси «Лион» номлари борлиги ҳақида хабарлар берилганди.
2015-16 йилги мавсум арафасида «Ницца»га келиб қўшилган футболчи 34та учрашувда 17та гол урди ва 7та голли узатма муаллифи бўлди. Бундан олдинги мавсумларни у АПЛнинг «Ньюкасл» ва «Халл» жамоаларида ўтказганди.