Осиё Футбол Конфедерацияси 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпиоанти тақвимини тасдиқлади.
Баҳрайн мезбонлик қиладиган мазкур Осиё Чемпионати баҳслари 13 октябрь куни "A" гуруҳидаги икки учрашув билан старт олади. Унда, мезбон – Баҳрайн ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони ёшларига қарши майдонга тушса, яна бир учрашувда Таиланд Жанубий Кореяга қарши ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионатида Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси иштирок этади. Саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, Осиё Чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қуръага кўра мусобақанинг "D" гуруҳидан жой олган. Жасур Абдураимов жамоаси турнирдаги иштирокини гуруҳ босқичнинг илк турида 15 октябрь куни Тожикистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда Ўзбекистон ёшлари Австралияга қарши майдонга тушишса, гуруҳ босқичи сўнгги турида Хитойга қарши ўйнайди.
Маълумот ўрнида, мусобақа ўйинлари "Khalifa Sport City Stadium" ҳамда "Bahrain National Stadium" стадионларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичи учрашувларини "Khalifa Sport City Stadium"да ўйнайди.
U-19 ёшлар ўртасида Осиё Чемпионати.
13-30 октябрь. Баҳрайн.
"D" гуруҳи.
1-тур.
15 октябрь.
Ўзбекистон – Тожикистон (Тошкент вақти билан соат 18:30)
Хитой – Австралия (соат 21:30)
2-тур.
18 октябрь.
Тожикистон – Хитой (18:30)
Австралия – Ўзбекистон (21:30)
3-тур.
21 октябрь.
Ўзбекистон – Хитой (21:30)
Австралия – Тожикистон (21:30).