Малайзия Суперлигасида навбатдаги 11-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Биласиз, айни пайтда Суперлигада 3 нафар ўзбекистонлик футболчилар фаолият олиб боришмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев тўп сураётган “Фелда Юнайтед” жамоаси бу турда “Пулау Пинанг” жамоаси меҳмони бўлди. Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Фелда” 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи жамоасининг иккинчи голига ҳаммуаллифлик қилди. Чемпионатда ҳозирча аллақачон 5 та гол киритишга муваффақ бўлган Тўраев бу сафар гол кирита олмади.
“Фелда Юнайтед” эса 27 очко билан мусобақа жадвалида йўқотишларсиз 1-поғонада келмоқда.