Кириш Регистрация

Шавкат Саидов: "Насаф" билан учрашув оғир кечишини билгандик"

Баҳо:
+ | -

Чемпионатимизнинг етакчиларидан бири “Насаф” га қарши навбатдаги турни “Металлург” тоғ ва металлургия саноати ишчиси куни байрами арафасида ўтказди ва ажойиб ғалабаси билан маъданчиларга байрам кайфиятини улашди. Ўйин тақдирини Дилмурод Каримов томонидан киритиган гол ҳал этди.

 Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов ўз фикр мулоҳазаларини баён этди.

"Насаф" билан учрашув оғир кечишини билгандик. Шунга яраша жиддий тайергарлик кўрдик. Хабаринглар бор, икки кун муқаддам Бекободда "тоғ ва металлургия саноати ишчиси куни" байрами кенг нишонланди. Биз шаҳримиз аҳлига байрам кайфиятини давом эттириш имкониятини беришни дилимизга тугиб қўйгандик. Худога шукур, ниятимизга эришдик. Бунинг учун майдонга тушган, захирада туриб бўлсада ўйнаетган жамоадошларини қўллаб-қувватлаб турган барча футболчиларимизга, мураббийлар штабига катта миннатдорчилик билдираман. 

"Насаф" ҳақида тўхталадиган булсам, Рўзиқул Бердиев жуда кучли жамоани шакллантирган. Бугун ҳам улар нималарга қодир эканликларини намойиш этшди. Бироқ бизда иштиёқ кучли эди, омад ҳам биз томонда бўлди. "Насаф"га кейинги ўйинларда омад тилайман, - дейди Шавкат Саидов.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 10:11, 19.05.2016.
Ўқилди: 2578 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик