2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда футзал бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Эртага Тошкент вақти билан 04:00да мундиалга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Аслида қуръа 19 май маҳаллий вақт билан 18:00га мўлжалланган, лекин Колумбия вақти биздан 10 соат орқада эканлиги ҳисобига, маросим Тошкент вақти билан 20 май 04:00да бошланади.
Дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси иштирок этувчи Жаҳон чемпионатининг қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон номидан терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендез қатнашади. Жаноб Мендез тадбир ташкиллаштириладиган Медельин шаҳрига кеча Мадрид орқали етиб борди.
Жаҳон чемпионатига чиққан 24 терма жамоа:
Мезбон - Колумбия
Осиё - Эрон, Ўзбекистон, Таиланд, Вьетнам, Австралия.
Жанубий Америка - Аргентина, Бразилия, Парагвай.
Океания - Соломон ороллари
Африка - Миср, Марокаш, Мозамбик
Шимолий Америка - Коста-Рика, Куба, Гуатемала, Панама
Европа - Озарбайжон, Италия, Қозоғистон, Португалия, Россия, Испания, Украина