«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни Англия Кубогида ғалаба қозонишни исташини айтиб ўтди.
"Албатта финалда ўйнашни ҳамма ҳам истайди. Буни ҳар қандай футболчи исташи турган гап, шу сабабли шанба куни бўладиган ўйинда майдонга тушиш учун кучли рақобат бўлиши аниқ. Нима бўлган тақдирда ҳам, таркибни мураббий ҳал қилади. Мен эса «Манчестер Юнайтед» билан соврин қўлга киритишни жуда истайман", - дейди Феллайни.