Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Чиқмаган жондан умид ёхуд «Беназир» Сурия термасини бошқарадими?

Баҳо:
+ | -

Моуриньодан Сурия­га рад жавоби. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши навбатдаги босқичидаги рақиби - Сурия термаси португалиялик машҳур мураббий Жозе Моуриньога бош жамоани бошқариш бўйича таклиф билан чиққанди. Аммо кутилганидек «Беназир»дан рад жавоби келди. Майли, асосийси, сурияликлар уриниб кўришди, «Чиқмаган жондан умид», деганларидек...

Моуриньо Сурия футбол федерациясига йўллаган хабар орқали ушбу мамлакат термасида ишлашдан фахр туйиши, аммо айни дамда бу вазифани бажаролмаслигини билдирган.

Сурия спорт ишлари вазири Муваффақ Жуманинг таъкидлашича, Жозе Моуриньони мамлакат бош жамоаси бош мураббийлигига таклиф этиш ҳозирги шароитда имконсиз экан.

- Вазият Моуриньонинг бу ерга келишига тўсқинлик қилади, унинг харажатларини қоплаш учун етарли воситаларга эга эмасмиз. Терма жамоага ҳар доим омад тилайман, аммо айни пайтда ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб иш тутишимиз даркор, - деди Жума Associated Press агентлигига берган интервьюсида.

Ўтган йилнинг декабрида «Челси» клуби Моуриньони ишдан бўшатган, жорий йил мартига келиб португалиялик мутахассиснинг «Манчестер Юнайтед» билан дастлабки шартномага имзо чеккани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ «Беназир» ОАВ орқали «МЮ»дан расмий таклиф олмаганини билдирди. Сурия термаси эса 3 апрель куни Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Моуриньога расмий таклиф билан чиққани тўғрисида қайд қолдирган.

Сурия миллий термаси март ойи охирларида бош мураббийсиз қолганди. Ушбу жамоани 2015 январидан буён бошқариб келган Фажр Иброҳим лавозимини тарк этгач, маҳаллий мутасаддилар унинг ўрнига малакалироқ мутахассис жалб этишга астойдил бел боғладилар.

Сурия футбол ассоциацияси томонидан бошқариладиган футбол бўйича Сурия термаси ҳозиргача жаҳон чемпионати финал босқичида қатнашмаган.

Бу жамоа Осиёда кучлилар қаторига кирмайди, аммо шунга қарамай, халқаро ареналарда ўзига яраша муваффақиятларга эришган. Сурияликлар илк бор 1958 йилги мундиал саралашида қатнашиб, шу тариқа, «сариқ қитъа»нинг шундай натижа қайд этган илк жамоаларидан бирига айланишган. 1966 йилги жаҳон чемпионатида Сурия термаси Осиёнинг икки жамоасидан бири сифатида (Исроил билан бирга) Европа минтақасида қатнашиши лозим эди. Бироқ йўлланмалар тақсимидан норози бўлган Африка ва Осиё термалари иштирокидаги «бойкот»га аралашиб қолиш сурияликларга қимматга тушди - ушбу терма мусобақадан четлатилди. 1986 йили Сурия термасида жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш учун ажойиб имконият пайдо бўлганди, аммо Ироқдан қабул қилиб олинган мағлубият орзуларни чиппакка чиқарди.

Сурия термаси Осиё кубоги финал босқичида тўрт марта иштирок этган. 2011 йилги қитъа биринчилиги улар учун ҳозирча охиргиси бўлиб турибди. Сурияликлар Қатарда ўтган ОК мусобақасини гуруҳ бос­қичидаёқ якунлашди.

Сурия 2010 ва 2014 йилги мундиалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритолмади: ЖАРда ўтказилган жаҳон чемпионати йўлида шунчаки саралашдан ўтолмаган бўлсалар, 2014 йилги ЖЧда дисквалификация сабабли саралашда ҳам иштирок этолмадилар. Сурияликларнинг Жорж Мурод исмли футболчини ноқонуний тарзда таркибга қўшиб олишгани бунга сабаб сифатида кўрсатилган. Маълум бўлишича, ўз вақтида Швеция ёшлар термаси сафида тўп сурган ушбу ўйинчининг ҳужжатларида камчилик топилган.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:32, 19.05.2016.
Ўқилди: 6581 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик