Хабарингинз бор, ёзда Англиянинг
“Манчестер Сити” клубини
Хосеп Гвардиола эгаллайди. Испаниялик мутахассис 3 йил Германиянинг “Бавария” жамоасида фаолият олиб борди. Бундеслигада Пеп мамлакт миқёсидаги барча турнирларда чемпионликка эришди. Аммо ЕЧЛда ҳар сафар Испания клубларидан мағлуб бўлиб мусобақадан чиқиб кетди. Энди эса Гвардиола учун кейинги бекат Англия бўлади.
Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар” таркибини кимлар билан тўлдириш кераклиги борасидан ҳозирдан бош қотиришни бошлаб юборди. У “Манчестер Сити”га қайси футболчиларни олиб келиш борасида ҳам режалар тузиб қўйган. Унинг асосий мақсади 5 та футболчи.
Бир неча ой олдин “Манчестер Сити”га тайинланиши аниқ бўлган Пеп жамоада биринчи навбатда
Жо Хартга рақобатчи топишни ўйлаб қўйгани борасида хабарлар чиққанди. Унинг Хартга унчалик ҳам ишонмаслиги Европа ОАВ томонидан муҳокамага сабаб бўлди. Гвардиола АПЛга келиши билан биринчи қиладиган иши Хартнинг ўрнига бошқа дарвозабон топиш бўлишини маълум қилишди. Амалда ҳам воқеалар шундай кўриниш олмоқда.
Узун-қулоқ гапларга қараганда,
“Барселона”нинг собиқ устози жамоа посбони
тер Штегенни “Туманли Албион”га олиб келмоқчи. Унинг трансфер нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Шуни айтишимиз мумкинки, германиялик дарвозабон Каталониядаги фаолиятидан норози. У катта эҳтимол билан бошқа клубга ўтиб кетиши мумкин. Балки Гвардиола тер Штегенни ўз жамоасига ўтишга кўндира олар.
Гвардиоланинг кейинги нишони
“Атлетик” футболчиси
Аймерик Лапорте. Франциялик ҳимоячи Пеп учун муҳим футболчи сифатида қаралмоқда. У Испания чемпионатида бу мавсум 26 ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол қилган.
Унинг тарнсфер нархи 50 миллион евро қилиб белгиланган. Аммо “Манчестер Сити” 22 ёшли ҳимоячи учун шунча сумма берадими ёки йўқ буни вақт кўрсатади.
Кейинги футболчи эса номи тиллалда достон
Жон Стоунздир. Бу футболчига қизиқмаган клуб, оғиз солмаган жамоа қолмаганди. Стоунзнинг хизматларига ҳатто
“Реал” ва
“Барселона” ҳам эҳтиёж сезаётгани борасида хабарлар тарқалганди.
Сўнгги пайтлардаги миш-мишларга қараганда, англиялик ҳимоячининг “Манчестер Сити”га ўтиши тобора ойдинлашмоқда. Чунки Гвардиола унга асосий таркибдан жой вада қилиши мумкин. Унинг трансфер нархи 30 миллион евро.
Илкай Гюндоган 2014 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди. Энди бу йили Францияда бўладиган Европа чемпионатидан ҳам четда қоладиган бўлиб турибди. Чунки Гюндоган жароҳати сабаб Евро-2016ни томошабин сифатида ўтказади. Лекин шунга қарамай Гвардиола германиялик хавбекка ишонч билдирмоқчи.
Гвардиола Гюндоганни Бундеслигадан АПЛга ўтказмоқчи. Бунинг учун “шаҳарликлар”
“Боруссия Д”га 30 миллион евро беришларига тўғри келади.
“Барвария” бош мураббийи янги жамоаси ҳужум чизиғида
Агуэрога тандем бўла оладиган форвард қидирмоқда ва топди ҳам. Бу футболчи
Пье-Эмерик Обамеянг.
Африкалик футболчи ёзда клубни тарк этиши мумкин. Чунки унга гранд клублар қизиқиш билдиришмоқда. Улардан бири “Реал”. Шуни айтишимиз мумкинки, Обамеянг “қироллик клуби”да ўйнаш орзуси эканлигини маълум қилган. Аммо “Манчестер Сити”нинг янги устози Германиянинг ўзидаёқ футболчининг қарашларини ўзгартириб уни Англияга чорлаши мумкин.
Маълумот ўрнида, ҳужумчининг тарнсфер нархи 45 миллион евро.
Агар юқорида номлари келтирилган футболчилар Гвардиола билан биргаликда “Манчестер Сити”га кўчиб ўтадиган бўлса, у ҳолда испаниялик мутахасис асосий таркибда қуйидаги ўйинчиларни ўйнатишини хорижий ОАВ баён қилмоқда.
Қўшимча тарзида шуни айтишимиз мумкинки, агар Гвардиола келса катта эҳтимол билан жамоа асосий қисмига айланган
Яя Туре клубни тарк этиши мумкин. Чунки Пеп Яяни асосий таркибда кўрмаяпти. Қолаверса, улар олдин “Барселона”да фаолият олиб борган пайтда ҳам Туре Каталонияни Манчестерга алмаштирганди.