«Барселона» ва клубнинг техник ҳамкори "Nike" янги шартнома тузилиши ҳақида расмий баёнот беришди. Шартнома яқин кунларда Каталония клуби директорлар кенгаши томонидан тасдиқланади.
Испания ОАВ тарқатган маълумотга кўра, янги шартнома 10 йилга мўлжалланган бўлади. Унга кўра, навбатдаги 2 йил давомида (2017/18 мавсумнинг охиригача) «Барселона» йилига "Nike"дан 80–85 миллион евро олса, ундан кейин 105 миллион евродан ола бошлайди. Бундан ташқари, компания ўз магазинлари лицензиялаштиришни клубга тақдим этган. Бу ҳам «Барселона»га қўшимча 50 миллион евро келтириши мумкин.
Шу тариқа, мазкур шартнома клуб ва техник ҳомий ўртасида тузилган жаҳондаги энг қиммат келишувга айланиши мумкин. Бунгача бундай статусга «МЮ» ва Adidas ўртасидаги шартнома эга бўлиб турганди.
Якунланган мавсумда «Барселона» энг кўп футболка сотган жамоа бўлди.