Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Бахтиёр Ашурматов: «Кейинги босқичда ким билан тўқнаш келишни эмас, аввало бугун ғалаба қозонишни ўйлагандик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Андижон” – “Қизилқум” (3:1) баҳсидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

— Очиғини айтганда, бугунги ўйин савиясидан футболчилар, мураббийлар штаби ва жамоамиз мухлислари қониқмади. Бугун ўйинни мен юқоридан кузатиб бордим. Хатолар афсуски жуда кўп. Буларни бартараф этиш учун ишлашимиз керак. Ўйин савиясини келгусида юқорироқ даражага кўтаришимиз лозим. Чунки бундай савияда ўйнашда давом этсак, кейинги ўйинларда бизга қийин бўлади. Кейинги баҳсимиз “Шўртан”га қарши кечади. Жуда ҳам қийин ўтади деб ўйлайман. Бўлажак баҳсда фақат ғалаба қозонишимиз жоиз. Бунинг учун эса ўйинимиз савиясини яхшилашимиз даркор. Ҳимоя чизиғида хатоликлар бор — дея гап бошлади Бахтиёр Аъзамович.
 
— “Қизилқум” билан Навоийдаги ўйинни таққослаганда, биласизми ҳар бир жамоа ўз уйида барибир бошқача ўйнайди. Мухлисларни далдасини хис қилган холда, қандайдир қўшимча куч билан харакат қилади. Шу сабабли “Қизилқум” ўз уйида жуда кучли футбол намойиш қилади. Бизнинг жамоа ҳозирча уйда яхши ўйнаб, сафарда аксинча мухлислар хоҳлаган даражада ўйнай олмаяпти. Ўтган учрашувдан фарқи катта бўлди. Устунлик жамоамиз томонида бўлди. Менимча бугун об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам ҳар икки жамоа футболчиларига ўз таъсирини ўтказди. Йигитлар ўзлари истаганидек ўйнай олишмади. Бугун рақиб таркибида Баҳриддин Ваҳобов ва Вячеслав Шевченко харакат қилмади. Агарда улар бўлганида бизга янада қийин бўлиши аниқ эди. Гарчи улар бўлмасада, бизга қийинчилик туғдирди. Ҳимоядаги бўшлик бизни ҳавотирга солмоқда.

— Кейинги босқичда қайси жамоа билан тўқнаш келишимиздан ҳам кўра, бугун ғалаба қозонишни истагандик. Шу боис оптимал таркибни туширишга қарор қилдик. Фарҳод Бекмуротов кейинги тур ўйинини ўтказиб юбориши муносабати билан унинг ўрнида бугун бошқа футболчиларни синаб кўрдик. Чунки биз “Шўртан”га қарши баҳсга ҳам йигитларни яна бир бор нимага текшириб олишни ўйлайдик.

— Ўйин вақтини раҳбарият ҳал қилади. Бизга қолса, кечроққа қўйган бўлардик. Бу борада раҳбариятга илтимос қиламиз ва насиб қилса, кейинги ўйинлар қулай вақтга қўйилади.   

— Сафардаги баҳсларда бизга омад етишмаяпти. Шунингдек йигитларга қандайдир ғалабага бўлган ишонч йўқдек. Очиғини айтганда, бу холат ўзимизни ҳам қониқтирмаяпти. Бунга биз мураббийлар штаби ҳам айбдор. Сабабларини ўрганиб, камчиликлар устида изланмоқдамиз. Ҳимояда камроқ хато қилиш борасида ишлаяпмиз. Стандарт вазиятларда ҳимояланиш асосий касаллигимиз бўлиб қолмоқда. Мисол учун айтайлик, “Қизилқум” билан Навоийда ўтган учрашувимизда иккита стандарт вазият ва биз ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормоқдамиз. Бу вақтинчалик холат. Ўйлайманки яқин турларда биз сафарда ҳам ўзимиз хоҳлаган натижани қўлга кирита оламиз, — дейди Ашурматов.

Киритилди: 22:35, 21.05.2016.
Ўқилди: 3171 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.