"Атлетико" дарвозабони Ян Облак ЕЧЛ финалида "Реал"га қарши кечадиган ўйиндан қўрқмасликларини билдирди.
"Чемпионлар лигаси финали - фаолиятимдаги энг муҳим ўйин. Бу ўйинга бир неча кун вақт қолди. Биз шу ергача етиб келганимиздан бахтлимиз. "Атлетико" бу ўйинда ғалаба қозониши шарт. Бизда кучли жамоа бор ва ҳеч нарсадан қўрқмаймиз", - дейди футболчи.