Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Қирғизистон Гейнрихнинг жамоаси билан ўйнайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинганидан кейин Қирғизистон термаси Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби билан назорат учрашувини ўтказадиган бўлди. Бу ўйин 7 июнь куни Чимкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Шу куни Қозоғистон миллий терма жамоаси Далян шаҳрида Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Аввалроқ Қирғизистон терма жамоаси 2 июнь куни ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирганди. Бироқ дастлаб Ливан, кейинчалик Ўзбекистон термалари белгиланган ўртоқлик ўйинларини бекор қилишди. Натижада қирғизистонликлар йиғинни бир ҳафта кечроқ ўтказган ҳолда, "Ордабаси" билан назорат ўйинида майдонга тушишга қарор қилишди. Хабарингиз бор, чимкентликлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Александр Гейнрих фаолият олиб боради. Қирғизистон бу ўйинда терма жамоа легионерлар хизматидан фойдаланмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, август ойиннинг сўнгги кунларида Қирғизистон ва Қозоғистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинини ўтказиш бўйича келишувга эришишган.

Манба: sports.kz
Киритилди: 15:10, 22.05.2016.
Ўқилди: 6327 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.