Кириш Регистрация

ОАВ: Москвада «Динамо» футболчиси калтакланди

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Динамо» жамоаси футболчиси Андрей Ещенко шаҳар кўчаларидан бирида номаълум шахслар томонидан калтакланган. Бу ҳақда 22 май куни sovsport.ru хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса Никита дарвозаси майдонида рўй берган. Манбанинг маълумотига кўра, ичида футболчи бўлган Range Rover автомобили майдонда тўхтаган ва кейин тўполон бошланган. Автомобиль ҳайдовчиси ва бошқа йўловчилар бир неча дақиқа давомида футболчини калтаклашган ва кейин воқеа жойидан кетишган. Воқеа жойига полициячилар етиб келишган, жабрланувчи тергов-суриштирув ишлари учун маҳкамага олиб кетилган.

21 май куни футбол бўйича Россия чемпионатининг охирги турида «Динамо» «Зенит»дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва ўз тарихида илк марта олий дивизионни тарк этди.

Жорий мавсумда Ещенко «Динамо» сафида 9та учрашув ўтказди. У жорий мавсумнинг иккинчи давраси арафасида «Анжи» сафидан ижара асосида москваликлар жамоаси таркибига келиб қўшилганди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 18:11, 22.05.2016.
Ўқилди: 2961 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.