“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Дейли Блинд “Кристал Пэлас”га қарши (2:1) Англия Кубоги финалидан сўнг клуб устози Луи ван Гал кетмаслигига умид қилишини айтиб ўтди.
– Мураббий бошқалар сингари Англия Кубогини қўлга киритганимиз учун хурсан бўлди. Мазкур учрашувдан сўнг Жозе Моуриньо “МЮ”ни бошқариши мумкинлиги ҳақида этишдим. Умид қиламанки, ван Гал жамоада қолади, – деди голландиялик футболчи.