Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкийнинг айтишича, "Шальке" ҳимоячиси Роман Нойштедтер Россия паспортини 24 май куни қўлга киритади. Бу ҳақда Спортбокс манбаси хабар берди.
— Нойштедтер Россия паспортини эртага эрталаб Бонн элчихонасида олади, — дейди Слуцкий. — Лекин аниқ жавобни шу иш билан шуғулланаётган юридик бўлим ходимлари айтиши мумкин. Ҳаммаси жойида бўлишига умид қиламан.
Эслатиб ўтамиз, асли немис бўлган Роман Евро-2016 учун Россия термасининг кенгайтирилган таркибига киритилган.