Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

ОАВ: Луи ван Гаал ўзининг ишдан бўшатилиши ҳақида Моуриньо билан телефон мулоқотидан кейин билган

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" жамоасининг собиқ бош мураббийи Луи ван Гаал ўзининг ишдан бўшатилиши ҳақида португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо билан телефон орқали мулоқот қилганидан кейин билган. Бу ҳақда Mirror хабар тарқатди.

23 май куни кечқурун "МЮ" расман ван Гаални истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини айнан Жозе Моуриньо эгаллаши кутилмоқда.

"Луи ван Гаал ўзининг "МЮ"дан кетиши ҳақида ўзидан кейин жамоада бош мураббий бўлувчи Жозе Моуриньо билан телефон мулоқотидан кейин билган", деб ёзилади хабарда.

64 ёшли ван Гаал "МЮ"ни 2014 йилнинг майидан буён бошқариб келмоқда. У билан шартнома муддати 2017 йилнинг ёзига қадар тузилганди.

3 кун олдин у жамоа билан Англия Кубоги финалида зафар қучганди. Лекин у ўша куни мухбирлардан бирининг ўз келажаги хусусида берган саволига "барчаси тугагани" ҳақида айтганди.

Унинг мураббийлигининг биринчи йилида "Манчестер Юнайтед" мавсумни тўртинчи ўринда якунлади ва ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлди. Лекин жамоа ЕЧЛни гуруҳ босқичида якунлади. "Вольфсбург", ЦСКА ва ПСВ  жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган "МЮ" учинчи ўринни эгаллади ва Европа Лигасида курашни давом эттирди. Бу турнирдаги иштирок "Мидтьюлланд" тўсиғидан ўтиш ва кейинги босқичда "Ливерпуль"дан ортда қолиш билан якунланди.

АПЛда эса жамоа бешинчи ўринни эгаллади ва кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок эта олмайдиган бўлди.

Моуриньо Англиянинг бошқа бир жамоаси "Челси"ни 2 марта бошқарган. Аввалига, 2004 йилдан 2007 йилгача ўтган даврда у жамоа билан 2 марта Англия чемпионлигига эришган. Шунингдек, 2007 йилда Англия Кубогида, 2005 ва 2007 йилларда Англия Лигаси Кубогида, 2005 йили Англия Суперкубоги финалида ғолиб чиққан.

У Лондон жамоасидан биринчи марта кетиши ЕЧЛдаги муваффақиятсиз иштирок туфайли бўлди. Шундан кейин Моуриньо 2008-2010 йилларда "Интер"ни, 2010-2013 йилларда эса "Реал"ни бошқарди.

2013-14 йилги мавсум арафасида ушбу мутахассис "Челси"га қайтди. Унинг раҳбарлигида жамоа 2014-15 йилги Англия чемпионатида ғолиб чиқди ва Англия Лигаси Кубогини қўлга киритди. Лекин ўтган йилнинг 17 декабрида у қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 15:26, 24.05.2016.
Ўқилди: 3493 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.