Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Легионерлар: Бугун футболчиларимиз Осиё майдонларида ўйин ўтказишади

Баҳо:
+ | -

Биласиз, кеча Осиё Чемпионлар Лигасида 1/4 финалнинг дастлабки 4 та иштирокчиси аниқланди. Бугун ҳам чорак финалга йўл оладиган яна 4 та клуб номини билиб оламиз.

Сиз-у бизни қувонтирадиган жиҳати шундаки, ушбу нуфузли турнирда нафақат ўзбек клуби, балки ўзбекистонлик легионер футболчи ўйнайдиган жамоа ҳам ўз юришини давом эттирмоқда. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолиятини олиб бораётган Қатарнинг “Ал Жаиш” жамоаси ушбу босқичда Қатарнинг яна бир жамоаси – “Лаҳвия” билан тўқнаш келган. Ушбу жамоаларнинг дастлабки тўқнашувида “Жаиш” 4 та тўп фарқи билан зафар қучиб, жавоб ўйини олдидан жуда яхши имконият хосил қилиб олган эди.

ELJAISH_SARDOR RASHIDOV_UZB.jpg 

Бугун “Ал Жаиш” ўз уйида “Лаҳвия”га қарши баҳс юритади. Ушбу матч бизнинг вақтимиз билан 21:00да бошланади.

Шунингдек, Осиёда нуфуз жиҳатидан ОЧЛдан кейинги ўринда дея эътироф этиладиган ОФК Кубоги мусобақасида ҳам бугун 1/8 финал учрашувлари давом эттирилади. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев тўп сураётган Баҳрайннинг “Муҳаррақ” жамоаси ушбу босқичда Иорданиянинг “Файсали” клубига тўқнаш келади. Мазкур ўйин соат 20:45да старт олади.

Shohruh Gadoyev UZB_.jpg 

Кун давомида шу ва бошқа ўйинларга доир маълумотлар бериб борамиз.  

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:26, 25.05.2016.
Ўқилди: 5689 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7397]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3451]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3130]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2467]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2332]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2256]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2246]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2179]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1911]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1812]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик