«Бавария» бошқаруви раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг қайд этишича, келаси мавсум ярим ҳимоячи Марио Гётце учун жамоа асосий таркибидан жой кафолатланмаган бўлиши мумкин.
«Мен Марио билан ва Карло Анчелотти билан ҳам мулоқотда бўлдим. Марио клуб нуқтаи назаридан хабардор. Биз ҳаммасини очиқчасига гаплашиб, Мариога жиддий тушунтирдик», — деди Румменигге.
«Балки Евро-2016 арафасида чалғимоқчи эмасдир. Марио қарор қабул қилиши керак — у мунтазам равишда майдонда тўп суришни хоҳлайдими-йўқми, айнан шу масалада», — дея қўшимча қилди «Бавария» раҳбари.