«ПСЖ» клуби Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймарни қўлга критиш учун яна таклиф юборганлиги ҳақида OK Diario нашри маълумот берди.
Манбанинг айтишига қараганда, “ПСЖ” вакиллари бразилиялик футболчининг вакиллари билан музокара олиб боришган. «ПСЖ» клуби Неймар трансфери учун 190 миллион евродан воз кечмоқчи, футболчи эса йилига 25 миллион евро талаб қилмоқда.
Томонлар келаси ҳафта яна ўзаро учрашадилар, бу сафарги учрашувда Неймарнинг отаси ва “ПСЖ” клуби ҳўжайини Носир ал-Хелайфий музокара ўтказишади.
Бироз аввалроқ Испания ОАВ Неймар “Барселона” билан 2022 йилгача шартнома узайтиришга рози бўлгани ҳақида хабар тарқатишганди.
Неймарнинг “Барселона” клуби билан амалдаги шартнома 2019 йилнинг ёзида ўз якунига етади.