Олий лига дебютанти — "Обод" клуби 10-турга келиб ўзининг дастлабки ғалабасини қўлга киритди.
Тошкентликлар бугун "Жар" стадионида "Сўғдиёна"ни қабул қилишди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Обод"нинг ҳар иккала голи Шоҳруз Норхонов ҳисобига ёзилган бўлса, жиззахликларнинг битта голи Санжар Рашидов томонидан урилди.
Ушбу ғалабадан кейин "Обод" ўз очколарини 5тага етказиб, сўнгги ўринни тарк этган ҳолда 15-ўринга жойлашди.
Олий лига, 10-тур
"ОБОД" - "СЎҒДИЁНА" - 2:1 (1:1)
ГОЛЛАР: Шоҳруз Норхонов (12, 83) — Санжар Рашидов (27)
Огоҳлантиришлар: Сарвар Жўраев (21), Элёр Орипов (53)
"Обод": 91.Давронбек Жўрақулов, 4.Хуршид Ғиёсов, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилов, 7.Жавоҳир Қаҳрамонов, 9.Павел Соломин (Алишер Мирзаев 72), 10.Алишер Азизов, 11.Шохруз Норхонов, 14.Акбар Ходжаев, 18.Санжар Тўрақулов, 23.Жавлон Искандаров.
"Сўғдиёна": 21.Музаффар Абдуллаев, 4.Элёр Орипов, 5.Мурод Холмуҳаммедов, 7.Санжар Рашидов, 9.Акмал Абдураҳмонов (Фаррух Шотурсунов 62), 10.Музаффар Музаффаров (Собир Ҳамидов 69), 13.Сарвар Жўраев, 16.Акмал Холмуродов, 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 20.Жаҳонгир Жиямуродов (Темур Ҳакимов 46), 22.Бобур Қосимов.