Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Даврон Файзиев: «Майдонда югурган жамоа ғалаба қозонади, номлар эмас...»

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон XV миллий чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Обод» – «Сўғдиёна» ўйинидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди ва ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.   - Бугун «Обод» жамоасига ҳавасим келди, деб сўзини бошлади Даврон Орипович. – Уларнинг ёш футболчилари мураббийларнинг кўрсатмаларига амал қилиб, ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишди. Мағлубиятни тан олиш ҳам марднинг иши. Бугун номлар эмас, балки кўпроқ югурган жамоа ғолиб чиқишига яна бир карра гувоҳ бўлдик. «Обод» жамоасининг биринчи урган голига келсак, бу вазиятда ҳакам байроқчасини кўтарди, аммо қарорни бош ҳакам қабул қилади ва у ўйинни тўхтатмаган эди. Шундай экан, бизнинг йигитлар тўхтаб қолиши керак эмасди. Лекин шуни ҳам айтишим керак, биз ҳакамларнинг бу каби тушунмовчилигидан биринчи марта азият чекаётганимиз йўқ. Жамоа бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Сафарда «Нефтчи»ни ютгандан кейин уйда «Машъал» ва «Олмалиқ»қа қарши қийин ўйинлар ўтказдик. Аммо, ўша ўйинларда йигитлар характер кўрсатишганди. Сафардаги ўйинларда эса бизга шу хусусият етишмаяпти. «Андижон» ва «Шўртан» клублари билан бўлган ўйинларда шундай ҳолат кузатилганди. Бугун яна хатога йўл қўйдик. Кўр ҳам ҳассасини бир марта йўқотади. Биз эса қаторасига уч марта бир хатони такрорлаяпмиз.   - Учрашув қайдномасига клуб расмий ходимларидан бош мураббий, дарвозабонлар мураббийи ва шифокордан бошқа ҳеч ким киритилмаган эди. Буни қандай изоҳлайсиз? - Шу саволни кутаётгандим. Тўғриси, ҳозирда баъзи футболчилардан қарздорлигимиз бор ва ПФЛ шунинг учун маъмур ва ёрдамчи мураббийларнинг лицензиясини олиб қўйган. Қачонки қарздорликни ёпсак, шунда лицензиялар қайтариб берилади. Қонун ва қоида ҳамма жойда бир хил. Аммо, менга ёрдамчиларимнинг кўмаги ўйин пайтида етишмаяпти.
Манба: fcobod.uz
Киритилди: 23:19, 27.05.2016.
Ўқилди: 3278 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.