«Барселона» клуби «Вильярреал»да ўйнаётган Денис Суаресни ёзда қайтариб олмоқчи.
Каталонияликлар раҳбарияти пайшанба куни футболчининг агенти билан учрашган ва Суаресга 5 йиллик шартнома таклиф қилган. «Барселона» 22 ёшли футболчига майдон марказида муҳим аҳамият касб этиши ва Иньеста, Ракитич ва Серджи Роберто билан жой алмашиб ўйнашини билдирган.