"Ливерпуль" жамоасига тегишли бўлган, бироқ ўтган мавсумни "Милан"да ижарада ўтказган Марио Балотелли фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
"Галатасарай" раҳбарияти "Ливерпуль"га қайтиш истаги йўқ бўлган Мариони ўз сафига қўшиб олиш ниятида турибди.
Истамбул раҳбарияти ҳужум чизиғи қишда Бурак Йилмазни Хитойнинг "Бейзин Гуоан" клубига сотгач оқсаябди. Daily Mirror тарқатган хабарга кўра, "Галатасарай" бу бўшлиқни Марио Балотелли билан тўлдиришмоқчи.